Кичик бизнес корхонаси қайси солиқ солиш режимини танлаши керак
Тавсияда:
– 12 000 БҲМ чегаравий миқдор доирасида кичик бизнес корхонаси учун мавжуд бўлган учта солиқ режими;
– ҳар бир солиқ режимини қўллаш ҳуқуқи;
– солиқ солиш режимини танлашга таъсир кўрсатувчи омиллар;
– солиқ солиш режимини танлаш ва ўзгартириш тартиби.
Агар корхонанинг солиқ даври учун жами даромади белгиланган чегарадан ошмаса, у солиқ солишнинг учта вариантидан бирини танлаши мумкин:
1) айланмадан олинадиган солиқ (одатда, 4%)
;
2) ҚҚСни 6% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби
;
3) ҚҚСни 12% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумий белгиланган тартиби
.
Янги, 12 000 БҲМ чегаравий миқдор 2026 йил 1 июндан жорий этилган бўлиб, БҲМ 412 000 сўм бўлганда 4,944 млрд сўмни ташкил этади. 

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter