Kimlar QQS toʻlaydi
Тавсияда:
– ҚҚС тўловчилар;
– ҚҚСни тўлаш:
ҚҚС тўловчи – Ўзбекистон юридик шахслари;
ҚҚС тўловчи – оддий ширкатнинг ишончли шахси;
ҚҚС тўловчилар – алкоголь маҳсулотларини чакана сотадиган савдо шохобчалари, бозорлар ва савдо комплекслари.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак);
- 2026 йил 12 декабрдан кучга кирадиган 10.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1173-сон Қонун.
2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари (давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган корхоналар, шунингдек йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно) ҚҚСни 6% ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий равишда қўллаш ҳуқуқига эга
.
Қуйидагилар қандай аниқланишини ўқинг:
Ўзбекистонда товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар ва (ёки) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар ҚҚС тўлайди
:
- Ўзбекистон юридик шахслари;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса;
- чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган хорижий жисмоний шахслар, агар Ўзбекистон уларнинг товарлари (хизматлари) сотиладиган жой деб эътироф этилган бўлса;
- фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассасалар (ДМ)...

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter