Фойда солиғини ким тўлайди

01.06.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– фойда солиғи тўловчилари;
– фойда солиғини танлов ҳуқуқисиз тўлаш;
– корхонада танлов имконияти;
– фойда солиғи:
 нотижорат ташкилотларида;
 қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларида;
 норезидентларда;
 тўлов манбаида.

 

Эътибор беринг

Тавсияга Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак).

Кимлар фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади 

Фойда солиғини қуйидагилар тўлайди :

  • муайян шартларга жавоб берувчи Ўзбекистон солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар;
  • Ўзбекистондаги фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар; 
  • Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи норезидент юридик шахслар;
  • солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчилари бўлган юридик шахслар;
  • муайян шартларга жавоб берувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича оддий ширкатнинг ишончли шахси;
  • агент функцияларини бажарувчи жисмоний шахслар.

Хўжалик юритувчи субъект қандай шартларда фойда солиғини тўлаши керак 

Хўжалик юритувчи субъектининг (Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) фойда солиғини тўлаш мажбурияти қуйидаги ҳолларда юзага келади:

1) унинг жами даромади 1 млрд сўмдан (2026 йил 1 июндан – 12 000 БҲМдан ) ошса. Даромад йил бошидан ўсиб борувчи якун билан аниқланади (янги ташкил этилган корхоналар учун – фаолияти бошланган кундан). Агар чегарадан ўтилса, белгиланган миқдорга етган кундан эътиборан хўжалик юритувчи субъект фойда солиғи тўловчисига айланади  .

2) жами даромадининг ҳажмидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъект :

  • товарларни импорт қилса;
Эътибор беринг
2026 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси деб эътироф этиш талаби бекор қилинди
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг