ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин

10.06.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш:
 жами даромаднинг чегаравий қийматдан ошиб кетиши;
 тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаган майдонларнинг мавжудлиги;
 марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектларни қуриш;
 алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
 солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари учун;
 нотижорат ташкилотлари учун;
– айланмадан олинадиган солиқдан ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш;
– ҚҚС тўлашга ўтишни расмийлаштириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга қуйидагича ўтадилар:

  • мажбурий тартибда; 
  • ихтиёрий тартибда. 
Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади :

  • солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан (бундан дивиденд ва фоизли даромадлар мустасно) озод қилиш. Мазкур тартиб қайта ташкил этилган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди ;
  • ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш мажбурияти юзага келган муддатдан эътиборан бир йил ичида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик ;
  • 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларини ҳар ойда МҲЭКМнинг 3,5 бараваридан ошмаган миқдорда ҚҚС ёки мол-мулк солиғи бўйича тўловлар ҳисобидан чегириб ташлаш. Мазкур тартиб 2030 йил 1 январга қадар амал қилади ва бухгалтер меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганда ёки бухгалтерия хизматлари аутсорсинг компанияси томонидан кўрсатилаётган ҳолатларда қўлланилади. Агар раҳбар бухгалтерия ҳисобини мустақил равишда юритаётган бўлса, харажатлар чегириб ташланмайди .

2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини 2 баробарга оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади .

Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур 

 Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт, агар:

  • календарь йил давомида унинг жами даромади 1 млрд сўмдан (2026 йил 1 июндан – 12 000 БҲМдан ) ошса ;
  • қурилиши тугалланмаган объектлар ва...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг