Қандай қилиб ҚҚС тўлаш ва ҳисобот тақдим этиш керак
Тавсияда:
– ҳисоботда тўлдириладиган иловалар;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловани (харидлар, сотувлар, воситачи реестрларини) автоматик равишда шакллантириш;
– қуйидагиларни тўлдириш:
ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 6-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобини;
– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари.
Тавсияга Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак).
2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно) ихтиёрий равишда 6% ставкада ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади
.
«Соддалаштирилган» ҚҚС тўловчилар алоҳида солиқ ҳисоботини тақдим этадилар.
«Соддалаштирилган» ҚҚС ҳақида батафсил тавсияларда ўқинг.
Солиқ даври ой ҳисобланганлиги сабабли ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар ойда тақдим этинг
. Чет эл юридик шахслари томонидан электрон шаклда кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно. Мазкур ҳолатларда ҳисобот ҳар чоракда тақдим этилади
.
Ҳисоботни ўсиб бормайдиган якун билан ҳисобот ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдиринг ва уни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай топширинг
.
2024 йил 1 январдан солиқ органлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни автоматик равишда шакллантириш тартиби жорий этилади
. Мазкур тартиб солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида, шунингдек солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали шакллантирилишини назарда тутади.
Шакллантирилган ҳисобот солиқ тўловчига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 13-санасига қадар тасдиқлаш учун шахсий кабинетига юборилади.
Солиқ тўловчи уни тасдиқлайди ёки эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, қайта ишлайди ва кейин солиқ органларига тақдим этади.
Агар солиқ тўловчи ҳисоботни солиқ органлари томонидан ҳисобот автоматик тарзда шакллантирилиши учун белгиланган муддатлардан олдин топширса, шакллантирилган ҳисобот унга қайта юборилмайди.
2026 йилдан солиқ ҳисоботини янги платформа – «Ягона ҳисоботлар тизими» орқали тақдим этиш мумкин бўлади.
2026 йил давомида платформадан ихтиёрий фойдаланиш мумкин
.
2027 йилдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун, 2028 йилдан барча тадбиркорлик субъектлари учун платформадан фойдаланиш мажбурий бўлади.
ҚҚС бўйича ҳисоботнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ҚҚС тўловчи ҳақида маълумот;
- ҚҚС ҳисоб-китоби;
- 1-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси;
- 2-«Солиқ даврида ҚҚСдан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси;
- 3-«Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби» иловаси;
- 4-«Қуйидагилар учун ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» иловаси:
– харид қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Харидлар реестри) (1-жадвал);
– реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Сотувлар реестри) (2-жадвал);
– воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Воситачи реестри) (3-жадвал);
- 5-илова:
«ҚҚС суммасини тузатиш реестри» (1-жадвал):
– солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда;
– ўтган календарь йилда импорт қилинган товарлар учун ҳисобот даврида божхона органига тўланган тўлов кечиктирилганлиги муносабати билан;
– Солиқ кодексининг 269–270-моддаларига мувофиқ ҳисобга киритиладиган.
«Солиқ кодексининг 266, 267, 269, 271-моддаларига мувофиқ, илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммаларини тузатиш реестри» (2-жадвал);
- 6-«Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси.
Бошқалардан фарқли ўлароқ 3 ва 6-иловалар ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Кўпинча улар автоматик равишда тўлдирилади.
4-илова ҳам ЭҲФ тизимида тақдим этилган ва қабул қилинган ҳисобварақ-фактуралар асосида автоматик равишда тўлдирилади.
5-илова солиқ тўловчи томонидан my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «ЮШ учун ҚҚС суммасига тузатишлар киритиш» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда тизимга киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади.
Ҳисоботда фақат кўк рангдаги катакчаларни тўлдиринг. Сариқ рангдагилари автоматик равишда тўлдирилади.
«ҚҚС тўловчи тўғрисидаги маълумотлар» шаклида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган ҚҚС суммасини аниқлашнинг мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида усулини белгилашни унутманг. Одатий ҳолатда шаклда мутаносиб усул белгиланган.
Январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботда...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter