DPU Incoterms® 2020 атамасини қандай талқин қилиш керак

14.07.2026

Тавсияда:

– етказиб бериш ва хавф;
– етказиб бериш жойи ёки пункти;
– транспорт тури, қадоқлаш, маркировка ва харажатлар;
– экспорт (импорт) расмийлаштируви;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.

 

Етказиб бериш ва хавф 

DPU етказиб бериш базаси (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Incoterms® 2020 (delivered named place unloaded – белгиланган жойда юкни туширган ҳолда етказиб бериш) биринчи марта DAT (delivered at terminal – терминалгача етказиб бериш) атамаси ўрнига киритилди.

Сотувчи товарни етказиб беради, хавф эса етиб келган транспорт воситасидан туширилган товар харидор ихтиёрига белгиланган манзилда ёки бундай жойдаги келишилган пунктда тақдим этилганда харидорга ўтади.

Сотувчи товарни келишилган манзилга етказиб бериш ва тушириш билан боғлиқ барча хавфларни ўз зиммасига олади.

DPU –  Инcотермс® нинг ягона атамаси бўлиб, у сотувчидан товарни белгиланган жойда туширишни талаб қилади. Шунинг учун сотувчи келишилган жойда туширишни ташкил қила олишига ишонч ҳосил қилиши керак.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг