CIF Incoterms® 2020 атамаси қандай талқин қилинади

23.07.2026
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– етказиб бериш ва таваккалчилик;
– транспорт тури, қадоқлаш ва маркировкалаш;
– суғурта;
– жўнатиш, ташиш ва тушириш;
– экспорт (импорт) тозалашдан ўтказиш;
– шартнома тарафларининг мажбуриятлари.

 

Етказиб бериш ва таваккалчилик 

CIF (етказиб бериш жойи кўрсатилган ҳолда) Инcотермс® 2020 (cost, insurance and freight – қиймат, суғурта ва фрахт) етказиб бериш базисида сотувчи товарни кема бортида етказиб беради.

Товарнинг йўқотилиши ёки шикастланиши таваккалчилиги у кема бортида бўлган пайтда ўтади. Шу сабабли, товар белгиланган жойга соз ҳолатда ва баён қилинган миқдорда етиб келган-келмаганлигидан ёки умуман етиб келган-келмаганлигидан қатъи назар, сотувчи товарни етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятини бажарган деб ҳисобланади.

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг