2026 йил сентябрдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

24.09.2026

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:

 

Қуйидаги талаблар бекор қилинади:

  • ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;
  • ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50% тушумни таъминлаш;
  • товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш. Бунда ваколатли орган томонидан маҳсулотлар миқдори синов учун етарли эмаслиги тўғрисида хат тақдим этилади;
  • божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш.

(Президентнинг 27.08.2026 й. ПФ-174-сон «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони) 

 

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш бўйича «оилабай» ишлаш тизими жорий этилади.

Қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини жорий этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди:

а) коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига ушбу синфда таълим оладиган ҳар бир ўқувчи учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратиш:

  • Тошкент шаҳрида БҲМнинг 11 баравари;
  • вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида БҲМнинг 9,5 баравари;
  • бошқа туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 8,5 баравари;

б) ҳар йили камида 50 та давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган болалар учун шарт-шароитлар яратиш ва таълим сифатини яхшилаш, шунингдек, таълимга жалб этилмаган болаларнинг мактабга боришига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун БҲМнинг 500 бараваригача «Инклюзив таълим муҳити» грантини ажратиш.

(Президентнинг 04.08.2026 й. ПҚ-292-сон «Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори)

 

Белгиланишича:

а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилган дастлабки идентификация қилиш натижасида шахслар одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган ҳамда улар томонидан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истаги билдирилган тақдирда, ушбу шахслар тўғрисидаги...

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг