Бошланғич ҳужжатлар билан ишлаш қандай ташкил қилинади
Тавсияда:
– бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари;
– бошланғич ҳужжатларнинг қонунчилик асосида тасдиқланган ва тасдиқланмаган шакллари;
– бошланғич ҳужжатларни тўлдириш;
– ҳисоб ҳужжатларининг бухгалтерияга қабул қилиниши;
– қабул қилинган бошланғич ҳужжатдаги ноқонуний операцияни қайд этиш;
– ҳужжатдаги хатони тузатиш;
– ҳужжатлардаги имзолар;
– корхонада бош бухгалтер бўлмаганда;
– имзо ўрнига факсимиледан фойдаланиш имконияти;
– ҳужжатларга имзо қўймаслик учун жавобгарлик;
– ҳужжатлардаги муҳрлар;
– бошланғич ҳужжатларни чет тиллардан таржима қилиш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- ВМнинг 11.06.2026 йилдаги 303-сон қарори;
- иқтисодиёт ва молия вазирининг 29.09.2026 йилдаги АВ рўйхат рақами 2730-2-сон буйруғи.
Корхонанинг барча молиявий ва хўжалик операциялари ҳужжат билан расмийлаштирилиши лозим
.
Бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия регистрлари ва бошқа ҳужжатлар қуйидагилар учун асос бўлади:
- солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш
; - солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоб-китоби
; - даромад ва харажатларни тасдиқлаш.
Шундай қилиб, ҳисоб ҳужжатларисиз солиқ солишнинг ҳам, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ҳам иложи бўлмай қолади. Шу боис уларнинг йўқлиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги натижасида юзага келадиган солиқ ва бухгалтерия хатолари учун масъулиятни зиммангизга олишингизга тўғри келади.
Ташкилот ахборот тизимлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда бошланғич ҳужжатлар, регистрлар ва ички хўжалик операциялари бўйича ҳисоб ҳужжатларини юритиш имкониятига эга. Бунда ТМЗ, пул маблағлари ва ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик операцияси иштирокчилари идентификацияланишини таъминлаш лозим
.
.Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари нима учун керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter