Экспорт операцияларини амалга ошириш тартиби
Тавсияда:
– норматив база;
– экспорт битими босқичлари;
– экспорт контрактини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари;
– ТСОЯЭАТ;
– божхонада декларациялаш;
– божхона йиғими;
– экспорт қилишда товарнинг кузатув ҳужжатлари;
– экспорт қилишда ҳисоб-китоб тартиби;
– Инкотермс қоидалари.
Тавсияга Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-174-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Норматив база
Экспорт операцияларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
- «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун;
- «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун;
- Божхона кодекси;
- Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низом;
- бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС).
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун тушунчаларига кўра:
- товарлар экспорти – бу уларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш;
- иш ва хизматлар экспорти – бу Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш).
Экспорт битимининг босқичлари
Экспорт битимини тузишда қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилинг:


Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter