Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак
Тавсияда:
– маркетплейсни давлат реестрига киритиш;
– маркетплейснинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
– маркетплейсда пул ҳисоб-китоблари;
– маркетплейсда бухгалтерия ҳисоби;
– маркетплейс айби билан юзага келган товарлар камомадини ҳисобга олиш;
– маркетплейс томонидан тўланадиган солиқлар.
Тавсияга 2026 йил 12 декабрдан кучга кирадиган 10.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1173-сон Қонунга асосан ўзгартиришлар киритилди.
Маркетплейс – интернет орқали электрон тижорат иштирокчилари ўртасида товарлар (хизматлар) олди-сотдисини амалга оширишга доир шартномалар тузиш ҳамда тўловларни амалга ошириш учун техник, ташкилий ва ахборот инфратузилмаси билан таъминловчи электрон савдо платформаси, яъни аппарат-дастурий мажмуа ёки ахборот-коммуникация тизими
. Сотувчилар товарлар (хизматлар)ни жойлаштиради, харидорлар эса уларни таклиф этилган ассортиментдан танлаб буюртма беради.
Маркетплейсга эгалик қилувчи ва (ёки) уни бошқарувчи юридик шахс электрон савдо платформаси оператори ҳисобланади
.
Маркетплейс – бу сотувчи ва харидор ўртасидаги воситачи бўлиб, товарларни ўзининг омборидан ёки сотувчининг омборидан бериш пунктига ёки тўғридан-тўғри харидорга етказиб беришни ташкил қилади.
Электрон савдо платформаси оператори ўз платформасида ўз товарларини (ишларини, хизматларини) ҳам сотишга ҳақлидир
. Бундай товарлар бўйича маркетплейс воситачи эмас, балки сотувчи ҳисобланади, шу боис ушбу операцияларни воситачилик операцияларидан алоҳида ҳисобга олинг ва солиқ солинг.
Агар платформа орқали хизматлар (ишлар) буюртма қилинса, унинг оператори буюртмалар агрегатори оператори бўлиши мумкин. У талаблар, таклифлар ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда харидор учун кўрсатиладиган хизматларнинг (ишларнинг) якуний қийматини мустақил шакллантириш ва белгилашга ҳақлидир

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter