Korxona manzili oʻzgarganda buxgalter nimaga e’tibor qaratishi kerak

22.07.2026
author avatar

Albert SAFIN

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– юридик манзилни қайта рўйхатдан ўтказиш:
          манзил бир туман доирасида ўзгарганлиги тўғрисида солиқ инспекциясини хабардор қилиш;
          туман ёки шаҳар ўзгарганда солиқ инспекциясини хабардор қилиш;
          контрагентларни хабардор қилиш;
– меҳнат шартномалари;
– лицензия ёки рухсатномалар;
– корхонага тегишли автотранспортни қайта рўйхатдан ўтказиш.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 2026 йил 22 июлдан кучга кирган 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сон янги Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Корхонанинг жойлашган жойи ҳақида сўз борганда умумқабул қилинган «юридик манзил» тушунчаси хаёлга келади. Гап шундаки, РФ қонунчилигида бу тушунча расман мустаҳкамлаб қўйилган, у ерда юридик ва почта манзили бир маънони англатмайди. Бизда эса ушбу атаманинг ҳар жойда – нафақат бизнес муҳитида, балки айрим расмий тасдиқланган бланкаларда ишлатилишига қарамай, ҳеч бир норматив ҳужжатда ушбу тушунчанинг таърифи келтирилмаган  .

Ташкилотнинг почта манзили қонунга асосан белгиланган. Шу боис кейинги ўринларда юридик манзил тўғрисида сўз борганда почта манзилини назарда тутамиз. Амалда у корхонанинг уставида, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада ва юридик шахсларнинг давлат реестрида кўрсатилган жойлашган жойидир. Почта манзили юридик шахснинг амалда жойлашган жойини назарда тутади