Qaysi mulk MHXS boʻyicha aktivlarga kiritiladi

06.11.2026
author avatar

Irina ZAVALIShINA

MHXS boʻyicha ekspert

Тавсияда:

– активлар ва молиявий ҳисобот;
– активларнинг янги таърифи;
– қисқа муддатли ва узоқ муддатли активлар;
– активларни таснифлашда муҳим жиҳатлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган 1-сон МҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Молиявий ҳисобот молиявий натижалар, операциялар ва хўжалик ҳаётига оид воқеаларни уларнинг иқтисодий тавсифларига мувофиқ – молиявий ҳисобот элементларига мос равишда гуруҳлаш орқали тузилади.

МҲХС бўйича Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асосида бешта элемент ажратилган:

  • активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал (капитал) – Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Баланс) элементлари;
  • даромадлар ва харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементлари.

Ушбу бешта элементдан дастлабки иккитаси – активлар ва мажбуриятлар – ҳисоботларни шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. Қолганлари уларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Бундай ёндашувни элементларнинг ўзларини аниқлашда ҳам, уларни ҳисоботда эътироф этишда ҳам кузатиш мумкин.

Масалан, активнинг пайдо бўлиши кўпинча даромаднинг акс эттирилишига сабаб бўлади. Агар етказиб берувчи шартнома шартларини бажарган бўлса ва харидорга товарларни (хизматларни) тақдим этган бўлса, унинг қўлида актив пайдо бўлади. Яъни у товар ёки хизматлар учун ҳақ олиш ҳуқуқи ва шу билан бирга сотишдан олинган даромадга эга бўлди.

Мажбуриятларни акс эттириш кўпинча харажатларни тан олиш билан боғлиқ. Ижара, иш ҳақи, кафолатли таъмирлаш ва бошқалар бўйича мажбуриятлар шулар жумласидан.

Актив ва мажбуриятлар бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши мумкин. Агар харидор ҳали етказиб берилмаган товар учун олдиндан ҳақ тўлаган бўлса, сотувчининг ҳисоботида актив (нақд...