Korxonada mehnatni muhofaza qilishni qanday tashkil etish kerak

01.01.2026
author avatar

Lenara XIKMATOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари;
– меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар хизмати ва бухгалтериянинг вазифалари;
– меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари.

 

Эътибор беринг
Тавсияга Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш нима ва унинг талаблари қандай 

Меҳнатни муҳофаза қилиш  (ММ) – бу меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғини, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари тадбирлари ва воситалари тизимидир .

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаси ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, жароҳатлар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек ходимларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини бартараф этиш ёки камайтиришдан иборат. Бошқача айтганда, иш шундай ташкил этилиши керакки, ходимлар ўз меҳнат мажбуриятларини хавфсиз шароитларда, ҳаёти ва соғлиғига хавф солмасдан бажара олсин.

Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш иш берувчининг бевосита қонунчиликда белгиланган мажбурияти ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 352-моддасига кўра, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашлари шарт.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари: