Soliq qarzini debitorlar hisobidan undirish toʻgʻrisidagi murojaat qanday rasmiylashtiriladi
Тавсияда:
– солиқ қарзини дебитор ҳисобидан ундириш;
– солиқ қарзини дебитор ҳисобидан қоплаш;
– солиқ қарзи қопланишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– кредиторлар томонидан йўл қўйиладиган хатолар;
– очиқ қолган масалалар.
2026 йил 1 январдан бошлаб ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ қарзини ўз дебиторлари ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Солиқ органига мурожаатга дебитор билан ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси электрон шаклда илова қилинади. Далолатнома асосида солиқ органи дебиторнинг банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномасини тақдим этади. Ҳисобдан чиқарилган маблағлар кредиторнинг солиқ қарзини қоплаш ҳисобига бюджетга йўналтирилади
.
Қайси ҳолларда солиқ қарзини дебитор ҳисобидан қоплаш мумкинлигини, солиштириш далолатномаси қандай расмийлаштирилиши ва солиқ органига қандай мурожаат қилишни тавсиядан билиб оласиз. Ҳаракатлар тартиби, муддатлар, амалий мисоллар ва бухгалтерия ўтказмаларини кўриб чиқамиз.
Солиқ қарзини қачон дебитор ҳисобидан ундириш мумкин
Солиқ қарзи мавжуд бўлган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органига уни дебиторлар ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли
.
Мурожаат my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда берилади.
Иккита ҳолатда солиқ қарзи дебитор ҳисобидан ундирилиши мумкин:
1) солиқ тўловчининг мурожаатига кўра....

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter