Ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди

preview

«Сувсоз» ДУКнинг хабарига кўра, 2019 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш мақсадида ер усти ва ер ости сувларининг фоизли нисбати қуйидаги миқдорни ташкил этади: 

  • ер усти сувлари – 88,4%;
  • ер ости сувлари – 11,6%.

Эслатиб ўтамиз!

Мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани 25 январгача тақдим этиш зарур.  

Солиқ кодексининг 257-моддасига мувофиқ, уни сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи шахслар топширадилар.

Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (бирламчи) ҳисобга олиш ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.

Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Мисол
2019 йилда водопровод тармоғидан сув истеъмолининг режадаги ҳажми – 100 куб м.
Умумий ҳажмга фоиз нисбатини қўллаймиз:
  • ер усти сувлари ҳажми – 100 х 88,4%= 88,4 куб м;
  • ер ости сувлари ҳажми – 100 х 11,6% = 11,6 куб м.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 14-иловада белгиланган бўлиб, корхонанинг фаолият турига боғлиқ.
Масалан, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (айримлари бундан мустасно) учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари жорий этилди:
  • ер усти манбалари учун – 1 куб метри учун 120 сўм;
  • ер ости манбалари учун – 1 куб метри учун 150 сўм.
Солиқни ҳисоблаймиз: 88,4 х 120 + 11,6 х 150= 12 348 сўм.

Солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этганлиги сабабли жорий тўловлар мўлжалланаётган йиллик сумманинг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай тўланади, яъни:

  • 25 мартда;
  • 25 июнда;
  • 25 сентябрда;
  • 25 декабрда.