Маслаҳатлар

Умумий овқатланиш корхонаси ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради

17.01.2019

2019 йилнинг бошланиши янги, умумбелгиланган солиқларни ўзлаштириш палласи сифатида кўп бухгалтерларнинг ёдида қолади. Бироқ олдинда – 2018 йил қоидалари бўйича топширилиши зарур бўлган йиллик ҳисобот. Умумий   овқатланиш корхоналари бухгалтерларига ёрдам тариқасида  «Норма» экспертлари ЯСТ ҳисоб-китобини амалга ошириш бўйича тавсиялар тайёрладилар.

Ҳисоб-китобни тўлдириш услубиятини намойиш этиш учун, буни мисолда бажарамиз.

Мисол
Самарқанддаги кичик корхона майдони 200 кв.метрлик ресторанга эга, майдони 100 кв.метрлик қаҳвахонани ижарага олган.
2018 йилнинг 9 ойида қуйидагилар олинган:
● умумий овқатланиш хизматларини реализация қилишдан тушум – 233 200 минг сўм;
● текинга олинган мол-мулк, етказиб берувчининг прайс-варағига кўра бозор қиймати – 8 800 минг сўм;
● инвентарлаш пайтида аниқланган материаллар ортиқчаси кўринишидаги даромад, уларнинг бозор қиймати – 360 минг сўм;
● текинга олинган мулкий ҳуқуқ кўринишидаги даромад (фоизсиз қарз олиш) – 702 минг сўм;
● омбордаги фойдаланилмаётган хўжалик анжомларини реализация қилишдан даромад – 300 минг сўм.
Шунингдек корхона шаҳар болалар шифохонасига 2 500 минг сўмлик ўз маҳсулотини текинга берган.
2018 йил IV чорагида қуйидагилар олинган:
●  умумий овқатланиш хизматларини реализация қилишдан тушум – 86 100 минг сўм;
● даъво муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад – 1 200 минг сўм;
● шартнома мажбуриятларини бузган етказиб берувчи тан олган жарима кўринишидаги даромад – 460 минг сўм. Шунингдек корхона IV чоракда шаҳар болалар шифохонасига 1 500 минг сўмлик ўз маҳсулотини текинга берган.

ЯСТ ҳисоб-китобида нимани ҳисобга олиш зарур

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олинг:

1) умумий овқатланиш корхоналари ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайдилар . Энг кам ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда 2 та умумий овқатланиш шохобчасининг умумий майдони, шу жумладан ижарага олинган қаҳвахона майдони ҳисобга олинади. У 300 кв.метрни (200 + 100) ёки 0,03 гектарни (300 / 10 000) ташкил этади.

1. Самарқандда 2018 йилда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси 1 га учун 20 826 899 сўмни ташкил этади ;

2. Диққат! ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.

3. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб, имтиёзлар ва ЯСТнинг белгиланган ставкасини қўлламасдан аниқланади. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси энг кам миқдордан кўп бўлса, ҳисобот чорагида қўшимча ҳисоблаш бўлмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида «0» кўрсатилади;

2) умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 10% миқдорида белгиланган ;

3) инвентарлаш натижасида аниқланган ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захиралар таннархи улар аниқланган санадаги жорий қийматидан келиб чиқиб белгиланади ;

4) фоизсиз қарз олинганда қарз олувчида текинга олинган мулкий ҳуқуқ кўринишида бошқа даромад юзага келади. У қарз олинган санада Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади. Мол-мулк текинга олинганда ҳам бошқа даромад юзага келади ;

5) товарлар (ишлар, хизматлар) текинга берилганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушумга киритилади. Бироқ ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига улар бепул берилишига нисбатан татбиқ этилмайди . Бинобарин, шаҳар болалар шифохонасига текинга берилган маҳсулот қиймати ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида ЯСТ солинадиган объектга киритилмайди;

6) фойдаланилмаётган хўжалик анжомларини реализация қилишдан олинган фойда солиқ солиш мақсадида бошқа даромадларга киритилади ;

7) фуқаролик қонунчилигига мувофиқ даъво муддати ўтган мажбуриятни ҳисобдан чиқаришдан даромад , шунингдек қарздор тан олган жарима бошқа даромадлар ҳисобланади .

Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

2018 йил IV чораги учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

1 – асосий фаолият тури (умумий овқатланиш)

2

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум

 

010

319 300 000

 

319 300 000

(233 200 000 +

86 100 000)

 

Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда

020

100

100

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар*

025

4 000 000

4 000 000

 

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)**

026

 

 

х

Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри)

030

11 822 000

11 822 000

х

Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр)

040

335 122 000

335 122 000

 

Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)

050

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри)

0501

 

 

х

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри)

0502

 

 

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр), шу жумладан:

060

335 122 000

335 122 000

 

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр – 050-сатр, бироқ «0»дан кам эмас)

061

77 400 000

77 400 000

 

солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр – 050-сатр] – 061-сатр), бироқ «0»дан кам эмас)

062

257 722 000

257 722 000

 

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

070

х

10

 

Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан:

090

33 512 200

33 512 200

 

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сартдан)

091

7 740 000

7 740 000

 

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр)

092

25 772 200

25 772 200

 

2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

093

100

100

 

2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

094

100

100

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) – жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан:

100

 

х

х

2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри)

101

 

 

 

2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри – 101-сатр)

102

 

 

 

Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан:

110

 

х

х

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

111

 

 

 

2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

112

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) – жами, шу жумладан:

120

 

х

х

2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри)

121

 

 

 

2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 5-устуни, 090-сатри)

122

 

 

 

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (090-сатр – 110-сатр – 120-сатр)

130

33 512 200

х

х

Умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишдаги қўшимча тўланадиган ягона солиқ тўлови

140

 

х

х

Қўшимча ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси

150

 

х

х

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 9-иловасининг 080-сатри)

151

 

 

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри)

160

 

х

х

Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (130-сатр + 140-сатр + 150-сатр + 151-сатр + 160-сатр),

170

33 512 200

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси, шу жумладан:

171

33 512 200

х

х

чоракнинг биринчи ойи охирига

1701

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17011

 

х

х

чоракнинг иккинчи ойи охирига

1702

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17021

 

х

х

чоракнинг учинчи ойи охирига

1703

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17031

 

х

х

Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (170-сатр – 190-сатр)

180

33 512 200

 

 

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

190

 

x

x

*Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

**026-сатр мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари суммаси товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар умумий суммасида устун бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Изоҳ:

6. 1701–17031-сатрлар микрофирма ва кичик корхона жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Ҳисоб-китобга 2-илова қандай тўлдирилади        

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА 

 

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

       

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Сумма

Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси),

010

11 822 000

шу жумладан:

 

 

солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар

020

300

мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар

030

 

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри) (*)

035

 

асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар

040

 

текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар

050

9 502 000

инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар

060

360 000

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

070

 

мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар

080

1 200 000

талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар

090

 

илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар

100

 

хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар

110

 

биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар

120

 

ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня

130

460 000

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

140

 

Дивидендлар

150

 

Фоизлар

160

 

Роялти

170

 

товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар – жами,

180

 

шу жумладан:

1801

 

*035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Ҳисоб-китобга 6-илова қандай тўлдирилади        

Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш 2018 йил 1 апрелидан бекор қилиниши муносабати билан ушбу илова 2018 йил I чораги якуни билан тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.

Агар солиқ тўловчи белгиланган ставкани экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритмаса, 070-сатрда 060-сатр бўйича белгиланган ставка кўрсатилади. Умумий реализация ҳажми деганда, барча фаолият турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бунда экспорт улуши 2018 йил I чораги якуни билан аниқланади.

Экспорт улушини ҳисоблашда ўзи ишлаб чиқарган хом ашё товарлари – пахта толаси, ип калава, пахта линти, хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, рангли ва қора металлар прокати, синиқлари ва чиқиндиларини реализация қилишга доир экспорт ҳажми ҳисобга олинмайди.

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

6-ИЛОВА 

 

 

2018 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЭКСПОРТ УЛУШИГА

ҚАРАБ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

1 – асосий фаолият тури (умумий овқатланиш)

2

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри), шу жумладан:

010

68 600 000

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан:

020

 

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан)

030

 

х

х

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100)

040

 

х

х

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 061-сатридан)

050

77 400 000

77 400 000

 

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

060

 

10

 

Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси

070

 

10

 

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (050-сатр x 070-сатр)

080

7 740 000

7 740 000

 

Маълумотнома-ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси

тўғрисидаги маълумотларда

кўрсатилган фаолият турлари бўйича

1 – асосий фаолият тури

2

1

2

3

4

5

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)

010

91 760 000

91 760 000

(335 122 000 –

243 362 000)

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси, %

020

 

10

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)

030

9 176 000

9 176 000

 

Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)

040

468 605

(3 х 20 826 899 х 0,03 / 4)

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори

050*

0

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 030-сатр)

060

 

х

х

Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)

070

 

х

х

*Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «040»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «050»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади. 

2018 йил якунларига кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 33 512,2 минг сўмни ташкил этади 

(ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри). IV чорак учун 9 ойга тўланган ЯСТ (24 336,2 минг сўм) (ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри) чегирилган сумма, яъни 9 176 минг сўм бюджетга ўтказилади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

 “Норма” МЧЖ эксперти.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь