Вазият: Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидент юридик шахсдан Ўзбекистон МЧЖ устав фондидаги улушини сотиб олади.
Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Ташкилотда чет элликлар масофадан туриб ишлайди. Улар янги йил корпоративида қатнашиш учун таклиф қилинди. Бунинг учун уларнинг Ўзбекистонга келиши ва банкет харажатлари тўлаб берилди. Ушбу харажатларни вакиллик харажатларига киритиш мумкинми?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра солиқ органи ташкилотга Фойда солиғи ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар кўрсатилмаганлиги, шу муносабат билан унга фойда солиғи қўшимча ҳисобланиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборди. Солиқ органининг фикрича, ижарага беришдан олинган даромадлар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-«Жами даромад» иловасидаги 021-026-сатрларнинг бирида эмас, балки 060 (оператив ижара) ва 140 (молиявий ижара) сатрларида акс эттирилиши лозим.
Бундай ҳолатда ташкилот қандай йўл тутиши кераклигини «Норма» эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ...
Вазият: чет эл компанияси Ўзбекистон корхонасига маълум ишларни бажариш учун малакали ишчиларни (ходимларни) жалб этади. Шартнома 1 йилдан ортиқ муддатга тузилган.
Чет эл компаниясининг фаолияти ДМнинг (доимий муассасанинг) шаклланишига олиб келадими?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
20 октябрь – III чорак учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишнинг охирги муддати тугашига жуда оз вақт қолди. Ҳамкасбларингизда кўп саволлар юзага келадиган вазиятлар бўйича тест ёрдамида ўзингизни синаб кўринг. Тестдан ўтганингизда совғага эга бўласиз! ...
Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси товарларни: а) сайт ва мобиль илова орқали; б) ЎзРТХБ орқали; в) Давлат харидлари электрон тизими (xt-xarid.uz) орқали реализация қилади.
2025 йилда ҳисобот топширишда у электрон тижорат учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаши керак?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўғри топширишга ишончингиз қомилми? Биз қисқа тест тайёрладик. Унда саволларингиздан келиб чиққан ҳолда амалий вазиятлар: бепул ижарага беришда нима қилиш кераклиги, қўшимча ҳисобланган ҚҚСни чегириб ташлаш керак ёки керак эмаслиги, ортиқча тўлов қай тартибда ҳисобга ...
11 июнь куни солиқ тўловчилар солиқ органидан 2022–2024 йиллар учун 137-код бўйича норезидентларнинг даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширмаганлиги сабабли ҳисоб-китоб рақамини ёпиш тўғрисида бирданига 1 дан 20 тагача огоҳлантириш олдилар. Бу нега айнан ҳозир содир бўлди? Бунинг олдини олиш мумкин эдими?
Вазиятга buxgalter.uz сўровига кўра вазиятни солиқ маслаҳатчилари Гулнора ЭРГАШЕВА ва Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди. Айрим масалалар бўйича фикрлар ўзаро фарқ қилди: ...
«Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари қийматидан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай талқин қилиши қонунийми?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро ташкилотлар ёки хорижий банклар билан тузилган айрим халқаро шартномаларда Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларни солиққа тортишдан озод қилиш қоидалари кўзда тутилган.
Бундай ҳолда солиқ резидентлиги сертификатини тақдим этиш зарурми? Тегишли солиқ имтиёзларини қўллаш учун асос нима?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Халқаро солиққа тортишни администрациялаш бошқармаси Халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
Корхона электромобилларни қувватлантириш хизматларини кўрсатади.
Бу фаолият тури бўйича қандай солиқлар тўланишини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ...
Кўпинча контрагентлар солиқ резидентлиги сертификати ўрнига давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки лицензияни тақдим этадилар. Бундай ҳужжатлар икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун асос бўла олмаслигини тушуниш муҳим.
Хорижий ҳамкор тақдим этган «солиқ резидентлиги сертификати» ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини қандай текшириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ...
ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак.
Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар.
Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз: ...
Солиқ тўловчилар 2025 йил 1 мартга қадар «Солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича харажатлар (зарарлар)» 2.1-иловасини тўлдирган ҳолда 2024 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишлари керак.
Бунда нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ...
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган.
Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ...
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2024 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолатда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш ҳақида «Норма» экспертлари тушунтириш берди: ...