Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтери нималарни билиши керак
Рўйхатдан ўтказилган товар белгисига эга бўлган корхона бухгалтеридан товар белгисига гувоҳномани олиш тартиб-таомили, шунингдек уларнинг амал қилишини қўллаб-қувватлашга доир тўловларни ўз вақтида амалга ошириш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, товар белгисини расмийлаштириш тартиб-таомилини аввалги маслаҳатларимизнинг бирида батафсил баён қилган эдик.
Ушбу материалда гувоҳномани расмийлаштиришда, шунингдек унинг амал қилиш муддатини узайтиришда корхона томонидан амалга ошириладиган тўловлар тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз. Нохуш оқибатлар келиб чиқмаслиги учун нафақат тўловларни ўз вақтида тўлаш, балки Интеллектуал мулк агентлигига бож ёки тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим.
Бухгалтерлар Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2006 йилдаги «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сон қарорига асосан иш тутишлари лозим.
Жадвалда товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлган ёки уларни рўйхатдан ўтказадиган корхоналарга дахлдор тўловларни кўрсатиб ўтдик:
Бож ёки тўловларнинг номи
|
Ставкалар |
Бож ёки тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари
|
|||
миллий валютада (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент) |
хорижий валютада (АҚШ доллари)
|
||||
Талабнома божлари |
|||||
Товар белгисини, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишга ва талабномадаги кўрсаткичларни давлат экспертизасидан ўтказишга талабномалар бериш: |
Талабнома бериш билан бир вақтда |
||||
МКТУ битта класси учун
|
1,5 |
600 |
|||
биттадан ортиқ ҳар бир МКТУ класси учун |
0,5 |
200 |
|||
жамоа белгисининг МКТУ битта класси учун |
1.5 |
600 |
|||
биттадан ортиқ жамоа белгисининг МКТУ ҳар бир класси учун |
0,5 |
200 |
|||
Рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш |
|||||
Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш. Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатидаги товар белгисини киритиш |
0,6 |
250 |
Экспертиза қарори ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида |
||
Товар белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилиш ҳаммага маълум товар белгиларига тегишли маълумотлар |
0,2 |
84 |
|||
Гувоҳнома бериш |
0,6 |
250 |
|||
Гувоҳномаларнинг амал қилишини сақлаш учун божлар |
|||||
Товар белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун: |
Биринчи йил учун - рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун бож тўланганини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун – гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида |
||||
МКТУ битта класси учун |
2 |
600 |
|||
биттадан ортиқ ҳар бир класс учун |
0,5 |
60 |
|||
Жамоа белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун: |
|||||
МКТУ битта класси учун |
3 |
1 200 |
|||
биттадан ортиқ ҳар бир класс учун |
0,5 |
120 |
|||
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ойлик муддат бериш учун қўшимча бож |
белгиланган бож миқдорининг 50%и |
Муддатни узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда |
|||
Товар белгиларига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш |
|||||
Қуйидагилардан иборат бўлган лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш: |
Ҳуқуқ бериш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда |
||||
битта товар белгиси |
2 |
840 |
|||
бир нечта товар белгилари; лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда |
1 |
420 |
|||
Қуйидагиларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш: |
|||||
битта товар белгисини |
3 |
1 260 |
|||
бир нечта товар белгиларини; бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда |
1,5 |
630 |
|||
Ўзгартиришлар киритиш |
|||||
Давлат экспертизаси қарори чиққунгача аризачининг ташаббусига кўра товар белгисига талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш |
0,5 |
210 |
Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда |
||
Товар белгисига ўзгартиришлар киритиш |
1 |
420 |
|||
Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш |
0,5 |
210 |
|||
Товар белгисига талабномаларни ажратиш (дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун) ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ажратиш (янгидан пайдо бўлган ҳар бир рўйхатдан ўтказиш учун) |
1,4 |
600 |
Ажратиш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда |
||
Талабнома берилган санадан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасигача бўлган даврда берилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқни бошқага бериш муносабати билан аризачини ўзгартириш |
1,5 |
630 |
Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда |
||
Экспертиза сўрови бўйича ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш |
|||||
Товар белгиларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган муддатини узайтириш |
0,2 |
84 |
Узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда |
||
Товар белгиларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш |
1 |
420 |
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда |
Олег Гаевой.