ДСҚдан хабарнома келмаса, нима қилиш лозим

preview

Бухгалтерларнинг айтишича, ДСҚдан SMS-хабарнома хизмати улар учун қулай. У солиқ тўловчининг шахсий кабинетига талабнома ёки ДСХОдан хат келиб тушганлигини дарҳол кўриш имконини беради. Бироқ, кўпчилик ушбу муҳим хабарларни олишмайди ва нима сабабдан эканлигини тушунтириб беришолмайди. Вазиятни қандай ўнгласа бўлади?

Ишлар ҳолатини ойдинлаштириш мақсадида биз ўқувчиларни сўровдан ўтказдик. Сўровда 398 нафар киши иштирок этди. Респондентларнинг 44%и хабарнома олишмаётганлиги ва нима сабабдан эканлигини билмасликларини айтишди. Яна 17%и шундай жавоб беришди, бироқ қуйидаги вариантлардан бирини сабаб қилиб кўрсатишди:

  • Телефон рақами ўзгарган, уни ДСҚ маълумотлар базасига қандай киритишни эса билмаймиз;
  • Рўйхатдан ўтказишда фақат шаҳар телефон рақами кўрсатилган.

 Нима қилиш керак?

  • Шаклни чоп этинг ва тўлдиринг.
  • Тўлдирилган шаклни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ДСИга топширинг.

Шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Мурожаатни солиқ органларига юбориш” сервисидан фойдаланишингиз мумкин. Фақат бу ҳолда жўнатилгандан кейин сиз оладиган хабарда кўрсатилган телефон рақами орқали қўнғироқ қилиш лозим бўлади. Сизнинг хатингиз айнан шундай масалаларни ҳал қиладиган бошқарма томонидан ижрога қабул қилинганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

ДСҚ яқин вақтда бу тартиб-таомил анча қулай бўлади, деб ваъда бермоқда. Ҳисоб маълумотларига тўғридан-тўғри солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда сервис ишлаб чиқиш босқичида.

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text155889_dsqdan_habarnoma_kelmasa_nima_qilish_lozim