Полезное для бухгалтера в ноябре:
Транспорт харажатларини компенсация қилишга қандай солиқ солинади
Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
- Қонун ҳужжатларида “васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади” деб белгиланган. Мазкур компенсация қайси даромад жумласига киради, ундан қандай солиқлар тўланади?
- Агар компенсация тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва нормаларга мувофиқ тўланса, у жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди . Агар тўлов белгиланган нормалардан ортиқ тўланса, нормадан ортган қисми жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади .
Моддий наф тарзидаги даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилади ва СКнинг 380-моддасида белгиланган имтиёзларни инобатга олган ҳолда, 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.