Агар ТХКМ реестрда бўлмаса нима қилиш керак

preview

Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам Ёқубов жавоб беради.

- ТХКМ реестрида фақатгина 4 та ташкилот мавжуд. Аслида эса  онлайн-НКМни улаш ва унга хизмат кўрсатиш билан ушбу рўйхатда бўлмаган ташкилотлар ҳам шуғулланади. Бундан ташқари, ҳудудларда ТХКМнинг ваколатли вакили сифатида таништириладиган мутахассислар бор. Буларнинг ҳаммаси тўғрими ва зарур масалалар юзасидан кимга мурожаат қилиш лозим?

- Бу бутунлай меъёрдаги вазият. ТХКМ реестрига киритилганлар мижозлар базасини кенгайтириш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун ҳамкорлик қилувчи шерик ҳуқуқида фаолият кўрсатадиган ҳудудий филиалларни ташкил этади. 943-сон ВМҚга асосан бундай филиаллар юридик шахс шаклида барпо этилади ва шериклик шартномаси асосида ишлайди. Бундай ташкилотлар ДСҚда ТХКМ сифатида рўйхатдан ўтмайди, бироқ уларнинг фаолияти бутунлай қонуний.

Кенг радиусда хизмат кўрсатувчи филиаллар ҳам қоидага кўра, олис аҳоли пунктларида ўз мутахассисларига эга. Улар асосан консалтинг хизматлари кўрсатиш, ускунани созлаш ва таъмирлашга жалб қилинган.

Ҳар қандай ҳолатда, сиз ТХКМга ёки уларнинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилган ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани  сотиб олишингиз ва рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.