Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-НКМга қандай қўшимча ускуна харид қилиш лозим
Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам Ёқубов жавоб беради:
-Онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтишда қандай қўшимча ускунани сотиб олиш асқотиши мумкин?
- Савдо шохобчасига қуйидаги чиқимларни амалга ошириш тавсия қилинди:
- штрихли-кодларни ўқиш учун сканерлар (ичига ўрнатилгани қўллашда ноқулай. Периферияли сканерлар эса ходимлар ишини осонлаштиришга ва харидорларга хизмат кўрсатишни жадаллаштиришга ёрдам беради);
- товар ва унинг вазни тўғрисидаги ахборот билан штрихли-код чоп этиш имкониятига эга тарозилар (агар ассортиментда тортиб сотиладиган товар мавжуд бўлса зарур бўлади).
Тадбиркор онлайн-НКМни бухгалтерлик дастурлари билан интеграциялаш ҳақида ҳам ўйлаб кўришига тўғри келади.