I чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди

preview

Молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чораги учун Давлат бюджети даромадлари ижросининг дастлабки якунлари маълум қилинди. Ушбу давр учун Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни ташкил этди (23,4%га ўсган). Бунда фақат жисмоний шахслардан олинадиган, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи бўйича I чорак учун 3,6 трлн сўм келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврдагига нисбатан (2,7 трлн сўм) 33,3%га ошган.

ЖШДС бўйича тушумларнинг янада кўпайиши сабаблари ва тамойилларини «Норма» етакчи  эксперти  Жорилла АБДУЛЛАЕВ таҳлил қилди.


Тушумлар кўпайиш
ининг сабаби нимада

ЖШДС бўйича тушумлар қуйидаги омиллар сабабли ошган:

1. Солиқ омиллари:

  • ЖШДСнинг 12%лик базавий ставкаси ўзгартирилмаган. Бир қарашда, бу солиқлар тушумига таъсир кўрсатмаслиги керак эди. Бошқа томондан, паст даражада белгиланган барқарор ставка аҳоли даромадлари легаллаштирилиши давом этганлиги ҳисобига солиқлар тушумининг ортишига таъсир кўрсатган;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий миқдордаги ЖШДС 2020 йилдан 25%га пасайтирилган. Бу ЖШДС тушуми кўрсаткичи учун унчалик аҳамиятли эмас, чунки якка тартибдаги тадбиркорлардан ушбу солиқ умумий суммасининг 3 фоизигача бўлган қисми келиб тушади;
  • давлат корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси 25%дан 12%гача пасайтирилган. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш фондини (МҲТФ) ҳамда ЖШДСни ҳисоблаш учун тегишли базани ва тушумни оширишга имконият яратади.

2. Умумиқтисодий омиллар:

  • 2019 йилнинг март ойига нисбатан нархлар ва тарифлар 14,5%га ўсган. Бу деярли МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига мувофиқ келади ва ЖШДС тушумини анча оширади: инфляциянинг ўсиш суръати солиқ тушуми динамикасининг деярли ярмига тўғри келади;
  • энг кам иш ҳақининг (МҲЭКМ) 577 170 сўмдан 679 330 сўмгача оширилиши (17,7%га ўсиши);
  • легал секторда МҲТФнинг 37%га ўсиши (Молия вазирлигининг февраль ойи учун маълумотларига кўра);
  • март ойининг иккинчи ярмидаги пандемия билан боғлиқ чекловлар. Ушбу чекловлар тахминларга кўра II чоракдан бошлаб ЖШДС тушумига таъсир кўрсатади.


Қандай тартибда ва кимнинг иш ҳақи оширилди

Иш ҳақи даражаси динамикасини кўриб чиқамиз (2019-2020 йил февраль, Молия вазирлигининг маълумотларига кўра):

Т/р

Иш ҳақи суммаси

2019 йил февраль

2020 йил февраль

миқдори

улуши

миқдори

улуши

1

1 млн сўмгача

1 973 057

47,6%

1 767 464

41,6%

2

1 млн сўмдан
2 млн сўмгача

1 121 887

27,1%

1 186 795

27,9%

3

2 млн сўмдан
4 млн сўмгача

754 683

18,2%

911 071

21,4%

4

4 млн сўмдан
5,5 млн сўмгача

145 808

3,5%

198 631

4,7%

5

5,5 млн сўм ва ундан ортиқ

151 017

3,6%

184 858

4,7%

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, млрд сўм (ҳисоб-китоб бўйича)

5 857

8 041

Жадвал таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда:

  • 2020 йил февралда МҲТФнинг 2019 йил февралдагига нисбатан 37%га ўсишида легал сектордаги тўловчилар сони фақат 2,4%га ошган (102 367 тага етган);
  • 2020 йил февраль ойида легал тўловчилар сони 4 428 819 кишини ташкил этган – бу аҳоли умумий сонининг 13,4%и (33 млн киши ҳисобида) ёки иқтисодий фаол аҳолининг 29,3%и деганидир (тахминан 15 млн киши);
  • аҳолининг ҳар йили ўртача 0,5 млн кишига ўсишида (меҳнатга қобилиятли аҳоли – 0,3 млн киши) легал сектордаги ЖШДС тўловчилар сонининг ўсиши бир йилда жами 0,1 млн кишини ташкил этган;
  • ЖШДС тушуми кўпайишининг асосий қисми 2 млн сўмдан юқори иш ҳақи оладиган тўловчилар гуруҳи (жадвалнинг 3-сатридан бошлаб) ҳисобига таъминланган. Бундай тўловчилар сони 25,3%дан 30,8%гача кўпайгани ижобий жиҳат ҳисобланади. Бунда айнан улар асосан МҲТФ ўсишини ва тегишинча, ЖШДС тушуми ортишини таъминлайди;
  • тўловчиларнинг асосий қисми – ойлик маоши 2 млн сўмгача бўлганлар (жадвалнинг 1-2-сатрлари) 74,7%дан 69,5%гача камайган;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг 1 412,5 минг сўмдан 1 892,5 минг сўмгача оширилиши (33,9%га ўсиши) кутилмоқда, яъни 2 млн сўмга етиб қолади.

Хулоса ва прогнозлар

2020 йилнинг I чорагида иш ҳақи ва ЖШДСнинг ўсиш якунлари таҳлилидан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

1) ЖШДС тўловчилар сони легаллашиши жараёни давом этмоқда, бироқ жадал суръатда эмас;

2) умумий МҲТФ ва бир ходим бўйича ўртача иш ҳақи сезиларли даражада ўсмоқда, бироқ бу асосан ўртача ва юқори иш ҳақига эга аҳоли гуруҳлари ҳисобига юз бермоқда;

3) иш ҳақини легаллаштириш асосан ўртача ва юқори иш ҳақи оладиган аҳоли гуруҳлари ҳисобига амалга оширилмоқда;

4) 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиган фуқаролар сони ва улушини камайтириш қуйидагиларга боғлиқ:

  • бир томондан, аҳолининг бир қисми меҳнат ҳақи бўйича юқори гуруҳга ўтиши – яъни иш ҳақини муайян миқдорда легаллаштиришга;
  • бошқа томондан, фуқароларнинг бир қисми «сояга» ўтган бўлишига. Улар учун солиқ солиш даражаси оширилди. Бу гуруҳдаги кўпчилик илгари ЖШДСни 7,5%лик энг кам ставка бўйича тўлаган. Бундан ташқари, ушбу гуруҳнинг кўпгина вакиллари кичик бизнесда фаолият юритган, бунда фақат ЯСТ ва ЯИТ тўланган. Энди мазкур субъектлар айланмадан олинадиган солиқни, мол-мулк солиғи ва ер солиғини, 1 млрд сўмдан ортиқ айланмага эга бўлган айрим субъектлар эса яна ҚҚС ва фойда солиғини (айланмадан олинадиган солиқ ўрнига) тўлайдилар.

Жорий йилги эҳтимолий тамойиллар:

  • карантин чекловлари жорий қилинганлиги туфайли аҳолининг иқтисодий фаоллиги пасайиши кузатилмоқда, ва тегишинча II чоракда ЖШДС бўйича тушум ҳам камаяди;
  • ҳукумат томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар аҳоли учун юзага келган вазиятни муайян даражада изга туширади;
  • жорий йилнинг III чорагидан бошлаб аҳолининг фаоллиги тикланиши ва ўсиши, тегишинча ЖШДС бўйича тушумларнинг кўпайиши кузатилади;
  • IT-тизим асосида ЖШДС маъмуриятчилигининг янги шакллари жорий этилиши ҳисобига аҳоли даромадларини янада легаллаштириш ва ЖШДС тушумини ошириш мумкин бўлади.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text159953_i_chorakda_jshds_buyicha_tushum_nimalar_hisobiga_oshdi