Маслаҳатлар

2021 йил учун иш вақти меъёрининг ишлаб чиқариш тақвими тасдиқланди

07.12.2020

3 декабрь куни Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ПФ-6122-сон Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ 4 декабрда Меҳнат вазирлиги  2021 йил учун иш вақти меъёрининг ишлаб чиқариш тақвимини тайёрлади. Асли – бу ерда. Buxgalter.uz сиз учун топган суратлар.

Ўтган йиллар билан солиштирганда 2021 йилда ўзбекистонликларда фақат битта кўчирилган дам олиш куни бўлади, (ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун) – 22 март. У 27 март шанба куни ишлаб берилиши лозим.

Саналари яқин календарь дам олиш кунларига тўғри келадиган байрамлар учун қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилган, уларни ишлаб беришга тўғри келмайди. Ва эътиборли жиҳати шундаки – “олти кунлик” режимда ишлайдиганлар учун ҳам улар ишланмайдиган (дам олиш) кунлари бўлади. “Олти кунлик”лар учун яқин шанба  ҳам қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шу тариқа, ўзбекистонликларга байрам кунлари оила даврасида асосли дам олиш учун имконият тақдим этилди:

  • Янги йил - 1 январдан 3 январга қадар иш ҳафтаси режимидан қатъи назар дам оламиз;
  • Наврўз байрами – 20 мартдан 22 мартга қадар дам оламиз (“беш кунлик”лар битта иш шанбасини ишлаб беришларига тўғри келади- 27 март);
  • Мустақиллик куни - 1 сентябрдан 5 сентябрга қадар иш ҳафтаси режимидан қатъи назар дам оламиз;
  • Хотин-қизлар куни, 8 март – календарь бўйича ўзгаришлариз дам оламиз (“беш кунлик”лар – 6 мартдан 8 мартга қадар; “олти кунлик”лар – 7 ва 8 мартда);
  • Хотира ва қадрлаш куни – 9 май 2021 йилда якшанбага тўғри келади;
  • Рўза ҳайитининг биринчи куни, тахминан 13 май пайшанбага тўғри келади. Қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар назарда тутилмаган;
  • Қурбон ҳайитининг биринчи куни, тахминан 20 июль сешанбага тўғри келади. Қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар назарда тутилмаган;
  • Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 1 октябрь жума кунига тўғри келади. Қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар назарда тутилмаган. Мазкур ҳолда “беш кунлик”лар 1 октябрдан 3 октябрга қадар дам олишади, “олти кунлик”лар 2 октябрни ишлаб беришади;
  • Конституция куни - 8 декабрь чоршанбага тўғри келади. Қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар назарда тутилмаган.

Шунингдек, тақвим барча турдаги иш ҳафтасига эга муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун келгуси йилга иш вақти балансини белгилайди, унга иш графикларини тузишда ва иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларда, иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлашда риоя қилиш зарур.

ПФ-6122-сон Фармон ташкилотларда 2021 йил учун таътиллар графигини режалаштириш ва тасдиқлашга ёрдам беради, бунда иш берувчи ва ходимлар уларнинг энг мақбул ва қулай муддатларини ўйлаб кўришлари мумкин.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 2 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. “Таътил пули”ни аниқлашда ҳар йиллик меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Хусусий ташкилотларда Фармонда назарда тутилган қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма»нинг  кадрлар масалалари бўйича эксперти

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь