ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишда йўл қўйилган хато қандай тузатилади

preview

ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказишда баъзан хатога йўл қўйилади: меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси, буйруқнинг рақами ёки санаси ва ҳ.к. нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин. Шундай ҳам бўладики, умуман ЯММТ тизимида меҳнат шартномасини бекор қилиш қандайдир сабаблар бўйича хато рўйхатдан ўтказилган бўлади, ходим эса ишлашда давом этади. Шунга ўхшаш вазиятларда йўл қўйилган хатоларни қандай тузатишни buxgalter.uz ЯММТга йўриқномаларда аниқлаштирди.

1. “Ташкилот кабинети” бўлимига ва кейин - “Меҳнат шартномалари архиви”га киринг.

2. Ф.И.О бўйича ўзгартиришлар киритиш лозим бўлган ходимни топинг ва “Кўриш” тугмасига босинг.

3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси, буйруқнинг рақами ёки санасини ўзгартириш зарур бўлса, “Таҳрирлаш” тугмасидан фойдаланинг.

4. Агар меҳнат шартномасини бекор қилишни бекор қилиш зарур бўлса, “Тўхтатиб туриш” тугмасидан фойдаланинг.

Эътибор беринг!
Меҳнат шартномаси тугатилишини бекор қилишда ходим яна амалдаги ходимлар жумласида акс эттирилади, агар ЯММТда унинг иш ўрни бўш қолган бўлса. Агар иш ўрни олиб ташланган бўлса, ташкилотга қабул қилинган пайтдан бошлаб бутун тарихини тиклаган ҳолда ходимни қайтадан расмийлаштиришга тўғри келади.

Қўшимча саволларни: (71) 200-70-30 телефон рақами орқали ёки «Электрон меҳнат дафтари» гуруҳида бериш мумкин.


Манбага қаранг

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади