Диққат: солиқларни тўлаш учун ғазна ҳисобварақларида ўзгариш

preview

Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги ғазна ҳисобварағи очилди. Янги ҳисобварақ билан ишлашда қандай қилиб хатоларга йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра бюджет даромадларини прогноз қилиш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтириш берди:


Янги ғазна ҳисобварағи шаҳар (вилоят) солиқ бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган солиқ тўловчилар (ҚҚС тўловчилари) учун мўлжалланган – 1000228604262623111106093~201266335~

Туман ДСИ томонидан хизмат кўрсатиладиган солиқ тўловчилар (айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар) учун тўлов манбаида ушлаб қолинадиган мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДСни тўлаш бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи аввалгидек қолди.

Хатоларга йўл қўймаслик учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционали орқали солиқ тўлаш учун тўлов топшириқномаларини шакллантиришни тавсия этамиз. Барча созламалар ишлаб чиқилган. Тўлов топшириқномасининг электрон шаклини тўлдиришда солиқ тўловчидан солиқ ҳисобварағини тўғри кўрсатиш талаб қилинади (23402-252 – Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага бериш), шунда «Шахсий ғазна ҳисобварағи» майдони автоматик равишда тўлдирилади».


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /publish/doc/text168242_diqqat_soliqlarni_tulash_uchun_gazna_hisobvaraqlarida_uzgarish