ДСҚ солиқ текширувлари сони кескин ошишининг 4 та сабабини кўрсатди

preview

Ўтган йилнинг дастлабки икки ойига нисбатан 2021 йилда худди шу давр учун солиқ текширувларининг сони деярли 5 бараварга ошди. ДСҚ департамент директори Лутфулло УМУРЗОҚОВ нима учун эканлигини тушунтирди.


- Эслатиб ўтамиз: солиқ органларида учта текширув тури мавжуд - камерал, сайёр ва солиқ аудити. 2021 йил январь-февралда Ўзбекистонда барча турдаги текширувлар сони ошди. Идора вакили қуйидаги сабабларни кўрсатди:

1. Корхонани ихтиёрий тугатиш ҳоллари сони ошди. 21.08.2019 йилдаги 704-сон ВМҚга асосида ихтиёрий тугатишда солиқ текшируви солиқ тўловчининг мурожаати асосида ўтказилади. 2020 йил январь-февралда 490 та шу каби мурожаатлар келиб тушди, 2021 йил январь-февралда эса - 4910 та (10 марта кўп).

2. Солиқ текширувлари сони жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган солиқ аудити ҳисобига ошди. 2020 йил январь-февралда мазкур сабаб бўйича 205 та солиқ аудити ўтказилган, 2021 йил январь-февралда эса - 404 та (2 марта кўп).

3. Февралда ишга туширилган “риск-таҳлил” тизими маълумотлари ва фуқаролар мурожаатлари асосида, шу жумладан - чек бермаслик ҳолатлари бўйича сайёр солиқ текширувлари сони ошди. Жорий йилда солиқчилар 4791 та сайёр солиқ текширувларини ўтказишди, 2846 та - “риск-таҳлил” натижалари бўйича, 1010 та - фуқаролар мурожаатлари бўйича, 935 та - камерал текширув асосида. Сайёр текширувлар сони ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 4 779 тага ошган.

4. Йил бошида 10 мингдан ортиқ корхоналар “нақдлаштирувчилар тўғрисидаги ишлар” доирасида текширилган.


Манбага қаранг.

Эътибор беринг!

Агар сизга текширув билан келишса, ўзингизни қандай тутишингиз лозим ва унинг натижалари устидан шикоят қилишдан маъно борми, бу ҳақда “Норма” экспертлари адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИНнинг тавсияларида ўқинг:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади