Маслаҳатлар

Компанияда бухгалтер ўзини қандай тутиши керак?

19.04.2021

Ташкилот раҳбари  бухгалтерия талабларини эътиборга олмай, бошланғич ҳужжатлар шаклини, муддатларини бузганда ва бошқа муҳим жиҳатларига риоя қилмаганда нима қилиш керак? Бунда бухгалтернинг тутган йўли ўзига салбий таъсир кўрсатяпти. Уни феъли оғир, номақбул, бошқа бўлинмаларнинг ишларига аралашаверадиган, ҳужжатлар билан ишлашни нормал ташкил эта олмайдиган ходим деб айблашмоқда.


«ФҲШ бўйича жалб этилган мутахассисларга ҳақ тўлаш учун бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштириш юзасидан ходимлар бўйича директор билан мунтазам тортишувлар юзага келади. Куни кеча бир нохуш вазият юз берди – бевосита раҳбарим таклиф қилинган мутахассис билан шахсан суҳбатлашишни, ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатларни текширишни ҳамда бажарилган ишлар далолатномасини имзолашни топширди, мен топшириқни бажардим. Илгари далолатномалар нотўғри расмийлаштирилган, уларда ноаниқликлар кўп бўлган, бажарилган ишлар шартнома предметига мувофиқ келмаган ҳолатлар бўлган. Айнан шу сабабли бу иш билан ўзим шуғулланишимга тўғри келди ва бу сафар ҳамма ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилди. Оқибатда эса таклиф этилган мутахассис ходимлар бўйича директорга мен қўполлик қилганлигимни, бошқа кишилар иштирокида уни савол- сўроққа тутганлигимни, унинг касбий маҳорати ва бажарган ишидан шубҳаланганлигимни маълум қилган... Ахир мен фақат ўз ишимни қилдим-ку, нега эътирозлар менга қаратилади?»


Бошқарув бўйича маслаҳатчи
Ирина ШАКИРОВА:

Биринчидан, шунга эътиборни қаратмоқчиман – хат муаллифи низо мавжудлиги ҳақида гапирган. Бунинг сабаби – ҳужжатларни расмийлаштиришга доир талаблар мавжудлиги ва улар мунтазам равишда бажарилмайди ёки нотўғри бажарилади.

Иккинчидан – жалб этилган ходим иш юзасидан бўлган муносабатга салбий фикр билдирган. У буни савол-сўроқ деб қабул қилган, унинг субъектив нуқтаи назари жиҳатидан суҳбат жараёнида унинг касбий маҳорати шубҳа остида қолган.

Учинчидан – натижага эришилган бўлса-да (ҳаммаси тўғри бажарилган бўлса ҳам) хат муаллифи вазиятни якунламаган, у ўзига нисбатан ноҳақлик бўлган деб ҳисоблайди.

Кўриб турибмизки, ушбу вазиятда ҳеч ким манфаат кўрмайди. Бундан ташқари, компанияда бу икки ходим ўртасида низоли вазият юзага келганлигидан ҳамма хавотирда. Бу ҳолат жалб этилган мутахассис томонидан компания ҳақида салбий фикр билдирилишига олиб келган.


Ушбу низоли вазиятни ҳал этиш юзасидан қандай тавсиялар бериш мумкин?

Бухгалтер ва ходимлар бўйича директор ўртасида ҳужжатлар расмийлаштирилиши юзасидан мунтазам низолар юзага келадиган бўлса, улар барча низоли жиҳатларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиб олишлари лозим. Буни ташқи «арбитрлар»ни жалб этмасдан, ўзлари ўтириб хотиржам келишиб олишлари керак. Суҳбат чоғида нима сабабдан мунтазам равишда хатоларга йўл қўйилаётгани ва уларни қандай бартараф этишни аниқлаштириб олиш лозим.

Мазкур суҳбат якуни бўйича:

  • бундай вазиятлар учун зарур ҳужжатларнинг чек-варағини тузиш лозим;
  • намуналар/шаблонларни тайёрлаш, уларни тасдиқлаш ҳамда бундай ҳужжатлар билан ишлайдиганларга улардан фойдаланиш имкониятини яратиш зарур.

Мураккаб вазиятларда танқидчи эмас, балки маслаҳатчи сифатида ҳаракат қилинг. «Сиз нотўғри қилдингиз, бундай бўлмайди» деган сўзлар ўрнига «бунда ҳужжатнинг ушбу шаклидан фойдаланиш керак», «илтимос шартноманинг мазкур шаблонидан фойдаланинг» деган сўзлардан фойдаланинг.

Шунингдек корпоратив маданият қоидаларини ёддан чиқарманг: компания ходимлари ҳисобланмайдиган кишилар учун ички низолар муҳокамасига гувоҳ бўлиш нохуш ҳолатдир. Барча низоли масалалар гувоҳларсиз, алоҳида кабинетда ёки бошқа қулай бир жойда муҳокама қилингани маъқул.

Мазкур вазиятда муаллифнинг ходимлар бўйича директорга нисбатан салбий муносабати автоматик тарзда жалб этилган мутахассисга ҳам таъсир ўтказган деб фараз қилайлик. Бу мутахассис савол-жавобларда бухгалтернинг норози чеҳрасини кўриб, дўстона муносабатни ҳис этмаган ва булар 

Эътибор беринг!
Ушбу ва бошқа шунга ўхшаш саволларни «Компанияда ўзини қандай тутиш керак. Бухгалтернинг самарали ишга доир муомаласи» онлайн тарзидаги ўқув курсида муҳокама қилишингиз мумкин. Курс 27 апрель куни соат 10:00 да бошланади. Курс ўқитувчиси ва муаллифи – бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА.



Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь