Ижтимоий солиқ қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– ижтимоий солиқ бўйича солиқ базаси;
– ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби;
– ижтимоий солиқ ставкалари;
– давлат бюджетидан молиялаштирилганда ижтимоий солиқ ставкаси.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ижтимоий солиқнинг солиқ базаси қандай аниқланади
Юридик шахснинг СК 371-моддасига мувофиқ аниқланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлари ижтимоий солиқ бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади. Уларга қуйидагилар киради:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлардан, тариф ставкаларидан ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган, ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
- илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;
- рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ;
- компенсация тўловлари ;
- ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш .
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига мувофиқ қуйидаги тўловлар ҳам киради