Рекомендации

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ким тўлайди

29.01.2021
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ер солиғи тўловчилари;
– солиқ имтиёзлари;
– ер солиғини тўлаш бўйича мажбуриятнинг вужудга келиши.

 

Юридик шахслар ер участкаларига қуйидаги ҳуқуқлар билан эгалик қилишлари мумкин:

  • мулк ҳуқуқи ;
  • доимий ёки муддатли эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқи ;
  • ижара ҳуқуқи .

Агарда ер участкаси мулк, доимий ёки муддатли эгалик қилиш ёки фойдаланишда бўлса, унинг учун ер солиғи тўланади. Ер участкаси ижарага олинган бўлса, у ҳолда ундан фойдаланганлик учун ижара тўлови тўланади .

Эътибор беринг
Ер участкалари ижарага Вазирлар Маҳкамасининг ёки туман ва шаҳар ҳокимининг қарори асосида тақдим қилинади. Ижарага ер участкалари олган юридик шахсларга солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади .

Кимлар ер солиғини тўлаши шарт

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган қуйидаги юридик шахслар ер солиғи тўловчилари ҳисобланади :

  • Ўзбекистон резидентлари;
  • Ўзбекистондаги норезидентлар, Ўзбекистонда доимий муассасаси мавжудлигидан қатъи назар.

Кўчмас мулк ижарага берилганда, ижарага берувчи солиқ тўловчи ҳисобланади.

Кўчмас объектларни молиявий ижарага (лизингга) бериш (олиш) бўйича тузилган молиявий ижара (лизинг) шартномасига асосан, ижарачи (лизингга олувчи) солиқ тўловчи ҳисобланади.

Мисол
Кўчмас мулкни оператив ижарага беришда ер солиғини тўлаш
Корхонанинг фойдаланиши учун ер участкаси мавжуд ва шу ерда унга мулк ҳуқуқи билан тегишли офис биноси жойлашган. Бинодаги хоналар бир нечта ижарачиларга оператив ижарага берилади.
Ушбу вазиятда бюджетга ер солиғини ижарага берувчи тўлайди. Бунда у солиқ суммасини ижарачилар ўртасида тақсимлаши ва ижара тўлови таркибига киритиши мумкин.
Мисол
Кўчмас мулкни молиявий ижарага беришда ер солиғини тўлаш
Корхонанинг фойдаланиши учун ер участкаси мавжуд ва шу ерда унга мулк ҳуқуқи билан тегишли бино жойлашган. Бино молиявий ижарага берилади.
Ушбу вазиятда бюджетга ер солиғини ижарачи тўлайди.

Агарда ер участкасидан бир нечта юридик шахс фойдаланаётган бўлса, уларнинг ҳар бири фойдаланаётган майдондаги ўзининг қисми учун солиқ тўловчи ҳисобланади. Шу билан бирга ҳар бир юридик шахснинг участкадаги ўз қисмига бўлган ҳуқуқи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилиши лозим.

Эътибор беринг
Агарда ер участкасини фойдаланиш мақсади бўйича алоҳида ер участкаларига бўлишни имконияти бўлмаса, у бир неча юридик шахс томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади. Бу ҳол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади .
Мисол
Ер участкасидан биргаликда фойдаланилганда ер солиғини тўлаш
Ер участкасида иккита мулкдор – юридик шахсга тегишли умумий майдони 2 000 кв. м. бўлган бино жойлашган. Биттасига 1 200 кв. м. тегишли, иккинчисига – 800 кв. м. Давлат реестрида ер участкасидан биргаликда фойдаланилиши акс эттирилган.
Ушбу вазиятда ер солиғини ҳар бир мулкдор ўзига тегишли бўлган бинонинг майдонига пропорционал равишда тўлайди.
Солиқ суммаси мулкдорлар ўртасида қуйидагича тақсимланади: биринчи мулкдор тўлаши лозим бўлган солиқ суммаси 60% (1 200 : 2 000 х 100) ва иккинчиси 40% (800 : 2 000 х 100).
Мисол
Ер участкасидан биргаликда фойдаланилганда ер солиғини тўлаш
Майдони 1,2 га бўлган ер участкасида 3 қаватли бино жойлашган. Амалда ушбу бино учта юридик шахс томонидан тенг улушларда фойдаланилмоқда, яъни ҳар бир юридик шахс бинонинг 1 қаватидан фойдаланади. Бошқача қилиб айтганда участканинг умумий майдонидан 0,4 га улушга эга. Аммо ушбу участкадан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномаси улардан фақат биттасига 1,2 гектарга берилган.

Ушбу вазиятда бутун участка учун ер солиғини, ердан фойдаланиш бўйича ҳужжатлар номига расмийлаштирилган юридик шахс тўлайди.

Агарда юридик шахс кўп квартирали уйларда турар бўлмаган жойга эга бўлса, у ер солиғини турар бўлмаган жой майдонининг қаватлар сонига бўлинганидан келиб чиқиб тўлайди

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь