Рекомендации

Ер солиғи қандай тўланади ва ҳисобот тақдим этилади

29.01.2021
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда

– ер солиғи қаерга тўланади;
– ер солиғини тўлаш муддатлари;
– ер солиғи тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;
– ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи;
– ер солиғи бўйича ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади.

 

Ер солиғини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига тўлайсиз.

Вазият
Корхона учта ер участкасига эга ва уларнинг барчаси турли ҳудудларда жойлашган
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланмайдиган ишлаб чиқариш корхонаси Тошкент ш., Бектемир туманида рўйхатдан ўтган ҳамда қуйидагича жойлашган учта ер участкасига эга:

1) Тошкент вилояти, Қибрай тумани «А.Темур» ҚФЙда жойлашган, майдони 3,5 га бўлган маъмурий ва ишлаб чиқариш биноси;

2) Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган майдони 2,3 га бўлган болалар соғломлаштириш оромгоҳи. Ушбу ер участкасига солиқ солинмайди;

3) Тошкент вилояти, Паркент тумани «Ёшлик» ҚФЙда жойлашган майдони 1,5 га бўлган объект. Ушбу объектни консервацияга қўйилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган, консервация муддати тугамаган. Бу ер участкаси учун солиқ ставкасига 0,25 коэффициент қўлланилади .

Ер солиғи қаерга тўланади?

– Ер солиғи ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида ҳисобланади:

1) Қибрай туманидаги участка бўйича солиқ 100 450 000 сўмни (3,5 га х 28 700 000 сўм) ташкил этади. Қибрай тумани ДСИга ҳар ойда, ойнинг 10 санасигача 8 370 833,33 сўм (100 450 000 : 12) миқдорида тўланади;

2) Бўстонлиқ туманидаги участка бўйича солиқ 0 сўм (имтиёз);

3) Паркент туманидаги участка бўйича солиқ 8 745 000 сўмни (1,5 га х 23 320 000 х 0,25) ташкил этади. Паркент тумани ДСИга ҳар ойда, ойнинг 10 санасигача 728 750 сўм (8 745 000 : 12) миқдорида тўланади.

Эътибор беринг
Сизнинг солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олинмаган жойдан ер участкаси бўйича ҳуқуқ харид қилинганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида участка жойлашган ердаги солиқ органига ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишингиз лозим. Солиқ органи уч иш кунидан кечиктирмай сизнинг СТИРга мувофиқ уни ҳисобга олади .

Ер солиғини қандай муддатларда тўлаш лозим

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни қуйидаги муддатларда тўланг :

 

Солиқ тўловчи

Тўлаш муддати

Тўлов миқдори

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари

ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача

йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми 

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари

ҳар ойнинг 10-кунигача

йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми 


Агар йил мобайнида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун солиқ мажбурияти юзага келса, лекин у ўрнатилган тўлов муддатидан кейин пайдо бўлса, у ҳолда солиқни бундай мажбурият юзага келган санадан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан тўлаб қўйинг .

Мисол
Солиқ муддати ўтгандан сўнг ер участкаси сотиб олинганда ер солиғни тўлаш тартиби
Кичик корхона 18 октябрда ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ер солиғини тўлаш бўйича мажбурият ер участкаси олинган ойдан кейинги ойдан, яъни 1 ноябрдан юзага келади. Солиқ бўйича биринчи тўлов 30 ноябрдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни қўйидагича тўланг :

  • 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
  • 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
Мисол
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғини тўлаш
Корхона томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи суммаси календарь йили учун 16 млн сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар йиллик солиқ суммасининг 30% – 4,8 млн сўм (16 х 30%) тўлаш лозим.
Солиқнинг қолган...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь