Қандай қилиб уйдан кредит тарихини текшириш мумкин (қадамма-қадам йўриқнома)

preview

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахслар учун онлайн режимида ўз кредит тарихини билиш имконини берадиган янги сервис ишга туширилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.


Хизмат Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан тақдим этилади. Асос - “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 74-сон ВМҚ.

Ўз кредит тарихингизни билиш учун My.gov.uz орқали:

  1. OneID сервиси орқали рўйхатдан ўтинг ёки киринг.
  2. “Молия ва банк” бўлимида “Кредит тарихини олиш” хизматини танланг.
  3. Ариза берувчининг сўровномасини тўлдиринг.
  4. Киритилган барча маълумотларни текширинг ва смс-хабарнома келадиган телефон рақамини тасдиқланг.
  5. Бир неча сония давомида кўрсатилган рақамга буюртма рақами билан хабарнома келади, My.gov.uz даги шахсий кабинетда эса кредит скоринг натижалари билан файл пайдо бўлади.

Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан тақдим этилган ахборотда қуйидаги маълумотлар сақланади:

  • қарз олувчининг (ариза берувчининг) идентификация маълумотлари;
  • берилган, маъқулланган, рад этилган буюртмалар, шартномалар ва кредит мажбуриятлари, кредит тўловлари бўйича муддат ўтказиб юборилганлиги, ҳисобланган пеня ва ариза берувчини “қора рўйхатга” киритган ташкилотлар бўйича умумий шарҳ;
  • сўровга ишлов бериш пайтида Кредит-ахборот таҳлилий маркази баҳоси бўйича қарз олувчининг скоринг балли.

Эътибор беринг!

1. Хизмат йилда бир марта бепул тақдим этилади. Агар кредит тарихини тез-тез текшириш зарурати бўлса, ҳар бир кейинги сўров учун тўлов 12 680 сўмни ташкил этади.

2. “SMS-хабарнома” хизмати фойдаланувчини аризани кўриб чиқишнинг бориши ва унинг натижалари ҳақида хабардор қилиш учун мўлжалланган. Ушбу хизматдан фойдаланиш шарт эмас.

SMS-хабарнома учун ҳар бир кирувчи SMS хабар учун 40 сўм миқдорида тўлов ундирилади. Суммани уяли алоқа оператори бевосита мижознинг абонент счётидан ечиб олади.


Саида Ж
ОНИЗОҚОВА тайёрлади