E-aktiv тизимида қандай иш бошлаш мумкин

preview

ДСҚ ҚҚС тўловчилар ва УФда (УКда) давлат улуши 50%дан кўп бўлган юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига  E-aktiv ахборот тизимини синовдан ўтказишда иштирок этишларини сўраб хабарнома йўллади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб ушбу корхоналар E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимида :

  • асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш;
  • ўз устав капиталини шакллантириш ва камайтириш;
  • хўжалик фаолияти чоғида  сақлаш муддати ўтган захираларни йўқ қилиш ва ҳисобдан чиқариш (3 иш кунидан кечиктирмай) билан боғлиқ барча операцияларни акс эттиришлари шарт.

Ҳозир E-aktiv тест режимида ишлаяпти, солиқ органлари юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазаларини қабул қилишмоқда (E-Aktiv (Е-Ombor) гуруҳи ва 1198 телефон рақами орқали).

Фойдаланиш бўйича қўлланмани бу ерда юклаб олиш мумкин.

Ишлаб чиқувчилар E-aktiv кейинчалик бухгалтерия ҳисобини юритиш учун мўлжалланган бошқа дастурий маҳсулотлар (1С, 1UZ ва бошқалар) билан интеграция қилинади, деб ваъда беришмоқда.

Манба.