Солиқчилар назорат қилинадиган битимлар нархини қандай аниқлайдилар

preview

Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар солиқ солиш мақсадида трансферт нархни белгилаш (ТН) қоидаларининг кучга киришига тайёрланишмоқда. Бу қандай ишлашини “Tax Consensus” СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА шартли мисолларда тушунтириб берди:

 

- “СКнинг трансферт нархни белгилаш бўйича нормалари кучга киргандан кейин солиқ органлари ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимларда бозор нархларидан оғиш аниқланганда қўшимча солиқлар ҳисоблашга ҳақлилар. Мустақил шахсларда нархлар назорат қилинмайди.

Солиқ кодексида ўзаро алоқадор шахсларни аниқлаш мезонлари қуйидагича белгиланади :

  • жисмоний ёки юридик шахснинг компания капиталида бевосита ёки билвосита иштирокининг улуши 20%дан ортиқни ташкил этади;
  • жисмоний шахслар ўртасида қариндошлик алоқалари;
  • лавозим мавқеи бўйича бўйсуниш.

Қуйидаги шахслар ўзаро битимлар тузишади, деб фараз қилайлик. Уларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаймиз.

1. Жисмоний шахс Абдуллаев А.А. “SHARQ” МЧЖ (25%) ва “G‘ARB” МЧЖ (21%) да улушга эга. “SHARQ” МЧЖ ва “G‘ARB” МЧЖ ўзаро алоқадор шахслар, сабаби уларнинг 20%дан ортиқ улушга эга битта таъсисчиси бор.

Ўз навбатида жисмоний шахс Абдуллаев А.А. SHARQ” МЧЖ ва “G‘ARB” МЧЖ билан ўзаро алоқадор шахс деб эътироф этилади.

2. “SHANS” АЖ “MERSI” МЧЖда 30% миқдорида улушга эга. “SHANS” АЖ ва “MERSI” МЧЖ - ўзаро алоқадор шахслар, чунки АЖ иштирокининг улуши 20%дан ортиқ.

3. Жисмоний шахс Расулов А.А. “OSIYO” МЧЖ ва “DAVR” МЧЖда директор ҳисобланади. “OSIYO” МЧЖ ва “DAVR” МЧЖ - ўзаро алоқадор шахслар.

 

Назорат қилинадиган битимларда нарх

Назорат қилинадиган битимларда нарх қандай қўлланилишини иккита вазият мисолида кўриб чиқамиз.

 

1-вазият

Фараз қилинг, сиз 95% улуш билан МЧЖ иштирокчисисиз. МЧЖ таъсисчилари корхона балансида 6 млрд сўм билан ҳисобда турган бинони сизга сотишга қарор қилишди.

МЧЖ бир-бирига нисбатан мустақил бўлган шахслар томонидан сотиладиган ва сотиб олинадиган бинонинг бозор қийматини текширишига тўғри келади. Олинган нарх маълумотларига асосан шунга ўхшаш бинолар қуйидаги нархларда сотилган:

  • 1-битим - 6,5 млрд сўм;
  • 2-битим - 7,0 млрд сўм;
  • 3-битим - 7,5 млрд сўм.

Нархлар оралиғининг қуйи чегараси - 6,5 млрд сўм, юқори чегараси - 7,5 млрд сўм, ўртача нарх - 7,0 млрд сўм. Амалиётда бу шуни англатадики, МЧЖ бинони 6,0 млрд сўмга сотганига қарамай, у 7 млрд сўмдан солиқ тўлаши керак.

 

2-вазият

Ўзбекистон компаниясида товарнинг 1 бирлиги нархи 100 ш.б.ни ташкил этади. Таннархи - 80 ш.б. Хорижий бозордаги нархи - 105 ш.б.

Ўзбекистон компанияси товарни офшордаги ўзаро алоқадор компанияга 85 ш.б.га сотади.

Ўзбекистонда солиқ солинадиган фойда 5 ш.б. (85 ш.б. – 80 ш.б.)ни ташкил этади.

Офшордаги ўзаро алоқадор компания товарни 105 ш.б.га олиб сотади, фойда 20 ш.б. (105 ш.б. – 85 ш.б.)ни ташкил этади, ундан солиқ тўланмайди (ёки аҳамиятсиз солиқ суммаси тўланади).

Шу тариқа, битим тузиш ҳисобига ўзаро алоқадор шахслар солиқ тўлашда тежашди.

Бироқ янги қоидалар Ўзбекистонда 25 ш.б. га (105 ш.б. – 80 ш.б.) солиқ солиш имконини беради. Бунда битимлар бекор қилинмайди.

Албатта, бу оддий вазиятларга оид мисоллар. Реал ҳаётда эса битим нархининг бозорга мувофиқлигини аниқлаш учун биз кўплаб мураккаб тахминлар ва тузатишларни амалга оширамиз. Шу боис бу соҳада айрим билимларга эга бўлиш даркор.

P.S.: Ушбу материални ўқиётган ўқувчи у нимадан бошлашини ва буни қандай амалга оширишини сўрашга ҳақли, ахир ҳали у тажрибага эга эмас. Бу қанчалик оддий кўринмасин,  барибир буни ўқишдан бошлаш керак!

Бизнинг фикримизча, профессионалларнинг ёрдамисиз бу ишни уддалаш мушкул. Айниқса трансферт нарх белгилаш қоидаларига ўхшаш хўжалик, маъмурий ва суд амалиётига эга мамлакатлар мутахассисларининг тажрибаси қадрлидир. Бизга кўпроқ Россиянинг тажрибаси яқин деб ўйлаймиз. Шу боис компаниямиз йирик солиқ тўловчилар учун туркум қўшма ўқув тренингларига тайёрланмоқда. “Пепеляев Групп” компанияси тренингларнинг асосий ҳамкори бўлади.

“Пепеляев Групп” - РФнинг барча минтақаларида, МДҲнинг бошқа мамлакатларида ва хорижда кенг кўламда ҳуқуқий хизматлар тақдим этадиган Россиянинг етакчи юридик компанияси.

“Пепеляев Групп” спикерлари:

  • Нарине ХАЧАТРЯН, солиқ амалиёти раҳбари;
  • Екатерина СЕМКИНА, етакчи юрист;
  • Ирина ХАЛИМОНЕНКО, етакчи эксперт-аудитор.

“Тах Consensus”дан спикер:

  • Иродахон АББОСХОНОВА.

Тренинглар 2021 йилнинг 29 ноябридан 3 декабрига қадар ўтказилади. Жами 5 та машғулот (2 соатдан) режалаштирилган. Тренингда иштирок этиш - пуллик.

Тренингда иштирок этиш масалалари бўйича:

  • +998 90 947 77 47 телефон рақами;
  • Naz.Aida1969@yandex.com электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин.