Бухгалтерия ҳужжатлари қандай сақланади

05.04.2021
author avatar

Шарофитдин Хайдаров

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қоғоз ҳужжатларни қандай турда, қаерда ва қанақа шароитларда сақлаш;
– электрон ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари;
– ҳужжатларни сақлаш муддатлари;
– сақлаш муддатлари кўрсатилган бошқарув ҳужжатларининг намунавий рўйхати;
– ҳужжатларни сақлаш муддатларидаги фарқлар: нима қилиш лозим;
– ҳужжатларни сақлаш муддатининг бошланиш вақти;
– ҳужжатларни архивга бериш: қайси ҳолатларда, қайси архивга, ҳужжатларни саралаш;
– ҳужжатларни йўқ қилиш;
– ҳужжатларни сақлаш харажатлари ҳисоби;
– ҳужжатларни сақлаш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик.

 

Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш бўйича амалий тавсия Ўзбекистон Республикаси марказий Давлат архиви ва Тошкент шаҳар архив ишлари бўйича бошқарма мутахассислари кўмагида тайёрланди.

Бошланғич ҳужжатларни сақланг

Ташкилотда яратилган ва шериклардан олинган бошланғич ҳужжатлар вақт ўтиши билан  амалий аҳамиятини йўқотади ва бухгалтерияда жамлаб борилади. Бироқ бу уларни ташаб юбориш, йўқ қилиш ёки макулатура  пунктига топшириш кераклигини англатмайди. Уларнинг барчаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган сақлаш муддатига эга.

Масалан, солиқ солиш объектларини аниқлаш ва ҳисоблаш учун зарур ҳужжатлар 5 йилдан кам бўлмаган давр мабойнида сақланиши лозим . Бундай сақлаш муддати бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларга ҳам тааллуқли

Айрим ҳужжатлар учун узоқроқ муддатлар белгиланган. Масалан, иш ҳақи ҳисоблаш билан боғлиқ ҳужжатлар 75 йилдан кам бўлмаган давр мобайнида сақланиши лозим.

Ташкилот раҳбари ҳужжатларни сақлашнинг бутун даври мобайнида уларнинг сақланишини таъминлаши шарт. Бунинг учун раҳбар буйруғи билан бухгалтерия хизмати штатидаги ходимлар сонидан ҳужжатларнинг сақланиши ва жамланмасига жавобгар шахсни тайинланг.

Агар бухгалтерия ҳужжатлари кўп  бўлса, унда ҳар бири унга бириктирилган қисмга(йўналишига) жавобгар бўладиган масъул шахсларни тайинланг. Масалан, хўжалик шартномалари, кирувчи ва чиқувчи счёт-фактура, банк ҳужжатлари бўйича ва ҳ.к.

Ҳужжатларни турлари бўйича жамланг

Бухгалтерияда ишловдан ўтган бирламчи ҳужжатларни турлари бўйича алоҳида папкаларда ёки регистрларда жамланг. Папкаларни номланг: масалан, асосий воситалар ҳисоби, материаллар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳужжатлар ва ҳ.к.

Ҳужжатларни хронологик...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro