Нима учун солиқ тўлангандан сўнг қарз ва пеня пайдо бўлади

preview

Солиқ тўловчи солиқни тўлади, бироз вақт ўтгач, қарз ва ҳисобланган пеня ҳақида хабар топди. 

ДСҚ нима учун бундай вазиятлар юзага келишини, бундай ҳолат рўй берганда нима қилиш ва қандай қилиб шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олишни тушунтирди.

 

Қарз ва пеня, қоидага кўра, “банк-мижоз” орқали тўловни амалга оширганда - солиқ тўловчи солиқнинг нотўғри ғазначилик шахсий ҳисоб рақамини кўрсатганлиги туфайли пайдо бўлади. Пуллар бошқа жойга келиб тушади, ахборот тизимлари эса буни солиқ тўланмаган, деб ҳисоблайди. СКнинг 110-моддасига мувофиқ бу ҳолда пеня ҳисобланади.

 

Нима қилиш керак

1. Солиқ ва пеняни тўғри ғазначилик ҳисоб рақамларига имкон қадар тезроқ тўланг.

2. Бошқа шахсий ҳисоб рақамига хато тарзда тўланган пулларни қайтариш учун my.soliq.uz да солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “ЮШнинг ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали ариза беринг.

Эътибор беринг
СКнинг 104-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган суммалар сиз ариза берганингиздан кейин 15 кун ичида сизга қайтарилади.

 

Қандай олдини олиш мумкин

Солиқларни my.soliq.uz да солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Юридик шахслар солиқларни тўлаш” интерактив хизмати орқали тўланг. Бу ҳолда тўлов топшириқномасини шакллантиришда сиз минимал сатрларни тўлдиришингизга тўғри келади ва энг асосийси - солиқнинг ва ҳудудий солиқ органининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари учун мўлжалланган сатрлар автоматик тарзда тўлдирилади. Хато - истисно қилинган.

Агар сиз бошқа тўлов тизимлари ёрдамида тўловни амалга оширишга қарор қилсангиз, тўлов топшириқномасини жўнатишдан олдин барча шахсий ҳисоб рақамларини текширинг. Хусусан - солиқнинг ва ҳудудий солиқ органининг ғазначилик ҳисоб рақамлари my.soliq.uz да шахсий кабинетда тўлов топшириқномасини шакллантиришда автоматик тарзда кўрсатиладиганлар билан мос келиши керак.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади