10 май

preview

• мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил май ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 417-м. 6-қ.); 

• 2022 йил апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292-293-м.).

• 2022 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.).

• 2022 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-б.)


*Қуйидагилар бундан мустасно:

- йиллик молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

 

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text181026_10_may