Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш

11.12.2023
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Норезидент томонидан монтаж қилинадиган ускуналар импортининг ўзига хос хусусиятлари;
– ТМЗ импорти ва қўшимча харажатлар;
– консигнация шартномаси бўйича ТМЗ импорти;
– бир нечта товарлар турини импорт қилишда харажатларни қандай тақсимлаш керак;
– брокерлик хизматларини қандай ҳисобга олиш керак.

 

Импорт қилинган активларнинг бошланғич қийматини сўмда аниқланг. Бунинг учун уларнинг сотиб олинишини тасдиқловчи дастлабки ҳисоб ҳужжатларида (товар кузатув ҳужжатлари ёки БЮД) кўрсатилган чет эл валютасидаги қийматини активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинг .

Активни тан олишнинг мезонларидан бири – бу унга бўлган мулк ҳуқуқининг берилиши пайтидан ўтиши . ТМЗга мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти олди-сотди шартномаси асосида аниқланади, унда етказиб бериш шартлари ва муддатлари Инкотермс атамаларида тартибга солинади.

Эътибор беринг
БЮДни расмийлаштириш санаси активга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси билан (уни сотиб олиш санаси) ҳар доим ҳам мос келавермайди. Бу шартномада назарда тутилган (Инкотермс) етказиб бериш шартларига боғлиқ.

Етказиб бериш санасига қараб мулк ҳуқуқининг ўтиши қуйидагилар учун тан олинади:

  • EXW – товарни етказиб берувчининг заводида юклаш пайти;
  • FCA – тарафлар томонидан келишилган жойда товарни ташувчига (агар транспорт харажатларини харидор зиммасига олса) ёки харидорнинг вакилига (агар транспорт харажатларини етказиб берувчи зиммасига олса) бериш чоғида;
  • CIP ва DAP – товарни харидорга бериш чоғида, сабаби ушбу шартларда транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлади.
Мисол
Товарнинг божхона расмийлаштирувига қадар харид қилиниши

Импорт қилувчи EXW етказиб бериш шартлари бўйича 10 000 доллар суммадаги товарни етказиб берувчининг заводидан олди.

Ташиш ва божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар импорт қилувчининг зиммасида.

МБ шартли курси:

  • товарни олиш санасида – 12 300 сўм;
  • БЮДни расмийлаштириш санасида – 12 350 сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro