9 июль

preview

• 2022 йилнинг III чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ* (СК 340-м. 8-қ., 11-қ.)

 

Эътибор беринг!

Маълумотнома келгуси чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар, яъни:

• III чорак учун – 13 июлдан кечиктирмай (СК 5-м. 8-қ.) (11 ва 12  июль – Қурбон хайити байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари);
• IV чорак учун – 10 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади (СК 5-м. 8-қ.)


• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил июль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ* (СК 432-м. 1-қ.)
• 2022 йил июль ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ* (СК 460-м. 5-қ.).


Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ.) (СК 86-м. 6-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади