Тиббиёт муассасалари учун янги МХИК

preview

2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.

 

Янги МХИКнинг тўлиқ рўйхатидан ҳавола бўйича фойдаланиш мумкин. Унда қуйидаги тиббий хизматлар учун МХИК мавжуд:

  • мутахассис-шифокорларнинг маслаҳатлари;
  • диагностика;
  • даволаш ва муолажалар ўтказиш;
  • реабилитация.

Агар тақдим этилган МХИК рўйхатида сиз кўрсатадиган хизматлар бўлмаса, tasnif.soliq.uz сайтида МХИК берилиши учун ариза қолдиринг.

Янги МХИКдан фойдаланиш чоғида юзага келадиган барча саволлар бўйича 71 202-32-32 (412) телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади