Самолёт импортида имтиёзлар борми

preview

«Ташкилот самолётни импорт қилмоқда. Импорт қилиш чоғида божхона божлари ва ҚҚС тўланадими? Балки имтиёзлар бордир?».

«Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ махсус buxgalter.uz учун масалага ойдинлик киритди:

 

– Ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар ҚҚС солишдан озод этилади .

Шунингдек ташқи савдо сиёсати амалга оширилаётганда илгари тўланган божхона божини қайтариш, унинг ставкасини пасайтириш ва уни тўлашдан озод этиш тарзида тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади .

Божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари шу жумладан қуйидагиларга нисбатан берилади:

  • халқаро йўналишда юклар, багаж ва йўловчилар ташишни амалга оширадиган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг йўлда қатнов вақтида, оралиқ тўхташ пунктларида бир маромда ишлаши учун зарур бўлган ёки транспорт воситаларида юз берган аварияларга (носозликларга) барҳам бериш учун божхона ҳудудидан ташқарида олинган моддий-техника таъминоти предметларига ва анжомларига, ёқилғига, озиқ-овқатга ва бошқа мол-мулкка ;
  • Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича унинг ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга .

 

50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари (ТИФ ТН коди – 8802400032, 8802400042) импорт қилиш чоғида божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатида 576 тартиб рақамига қаранг.