Полезное для бухгалтера в ноябре:
25 январь
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан Молия вазирлигининг Ахборот хабарига мувофиқ қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. У солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича ДСҚ томонидан белгиланган шакл бўйича топширилади (СК 470-1-м. 1-қ.).
Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашни рад этиш ва солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига навбатдаги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин хабарнома юборган ҳолда СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича қайта айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.).
• 2022 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 17-б., АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади