Полезное для бухгалтера в ноябре:
24 январь
• атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китобини III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан – жойлаштириш жойи бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.
• атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан компенсация тўловини – жойлаштириш жойи бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ
Қуйидагилар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлайдилар (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 5-б.):
– ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
– юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Атроф муҳитга таъсир кўрсатиш тоифалари 07.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада белгиланган.
Эътибор беринг
Компенсация тўлови ҳисоб-китобини топшириш муддатлари (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 22-б.):
– I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар чоракда 1 марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
– III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Тўлов муддатлари:
– I ва II тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловини ҳар чоракда –ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача амалга оширадилар (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 26-б.);
– III ва IV тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловини – бир йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширадилар (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 27-б.).
Тўлов кечиктирилганлиги учун муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 30-б.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади