Воситачида ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади

30.01.2024
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– воситачи қандай ҳужжатларни расмийлаштиради;
– воситачилик ҳақи (мукофот) суммасидан ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади;
– воситачи томонидан товарларнинг (хизматларнинг) реализация қилиниши;
– воситачи томонидан товарларнинг (хизматларнинг) харид қилиниши.

 

Воситачилик (топшириқ) хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича воситачи (комиссионер, ишончли вакил) сифатида ҳаракат қила туриб,  корхона комитентнинг ёки ишонч билдирувчининг товарларини (хизматларини) реализация қилади ёхуд у учун уларни харид қилади.

Воситачилик операцияларини Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби қоидаларига мувофиқ ҳисобга олинг ва расмийлаштиринг. 

Воситачилик шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаргач, комитентга (ишонч билдирувчига, топшириқ берувчига) ҳисобот тақдим қилинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ҚҚС суммасини алоҳида кўрсатган ҳолда, сиз томонингиздан реализация қилинган (харид қилинган) товарларнинг (хизматларнинг) миқдорини ва қийматини. Ҳисоботга шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва  комитент (ишонч билдирувчи, топшириқ берувчи) манфаатидаги товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини (харид қилинганлигини) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилинг;
  • воситачилик (топшириқ) шартномасига мувофиқ, комитент (ишонч билдирувчи, топшириқ берувчи) қоплаб бериши лозим бўлган, сиз томонингиздан амалга оширган харажатлар қийматини. Ҳисоботга ушбу харажатларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, чеклар, квитанцияларни) илова қилинг;
  • шартнома шартларига мувофиқ, ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги сизга тегишли воситачилик ҳақи (мукофот) суммасини;
  • комитентдан (ишонч билдирувчидан) олинган бўнакларнинг суммасини;
  • комитентнинг (ишонч билдирувчининг) қолган қарздорлиги суммасини.

Ҳисоботдан ташқари, ўзингизга тегишли воситачилик ҳақи суммасига, ЭҲФ тизимида «Стандарт» шаклдаги ҳисобварақ-фактурани ва воситачилик хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиринг.

Бунда кўрсатилган воситачилик хизматлари учун воситачилик ҳақингиз...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro