15 февраль

preview

2022 йил учун:

• 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.);

• 2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.);

• 2022 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3-қ. 2-б., СК 470-м. 4-қ.);

• 2022 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 10-қ.).


*Қуйидагилар бундан мустасно:

– йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.

 

2023 йил учун:

• 2023 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.). ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;

• 2023 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.);

• 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3-қ. 1-б.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text187765_15_fevral2