2022 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак

06.02.2023
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати;
– ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби.

 

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига йилида бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этинг .

Агар кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади. Бироқ бу қуйидаги мол-мулкларга тааллуқли эмас (улар бўйича ҳисоб-китоб солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига тақдим этилади):

  • темир йўллар;
  • магистрал қувурлар;
  • алоқа ва электр узатиш линиялари;
  • мазкур объектларнинг ажралмас технологи кқисми бўлган иншоотлар.

Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилиши керак

Шакли my.soliq.uz порталида жойлаштирилган Ҳисоб-китобнинг ўзи кадастр органлари маълумотлари ҳамда тўлдирилган Ҳисоб-китобга иловалар асосида автоматик тарзда тўлдирилади.

Натижада сиз тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини (190-сатрда) ёки солиқ бўйича ортиқча тўланган бўнаклар суммасини (200-сатрда) кўришингиз мумкин.

Ҳисоб-китобга иловаларни тўлдиришни кўриб чиқамиз.

1. 1-«Бино ва иншоотлар бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби» иловаси

Кадастр органларининг маълумотларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади.

Бунда солиқ суммаси қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади:

  • мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида бино ва иншоотларнинг энг кам...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro