Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
25 март
2022 йил учун
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан:
• 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ * (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.);
*Қуйидагилар бундан мустасно:
– йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.
2023 йил учун:
• 2023 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 17-б., АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади