14 апрель

preview

• 2023 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова 16-б.);

• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил май ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-1-м. 1-қ.) *. Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.)


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-қ., СК 86-м. 6-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text189377_14_aprel1