20 апрель

preview

• 2023 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1-4-қ.);

• 2023 йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).

Бунда бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра (2023 йил учун – йилда 1 мартда) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди (СК 339-м. 6-қ.).

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш йилига 1 марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади (СК 480-м.);

• солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2023 йил апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2023 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.);

• 2023 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

• 2023 йил март ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1-2-қ., СК 259-м.)**.

• 2023 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 280-м., СК 281-м.)

• 2023 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадига солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5-6-қ., СК 470-1-м. 8-қ.);

• 2023 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3-4-қ.);

• 2023 йилнинг I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-1-м., СК 454-2-м., СК 454-6-м., СК 454-7-м.)


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади. 

Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ., СК 86-м. 6-қ.).

** ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади